MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар инсон ўзининг энг яқин кишисидан айрилиб қолса, кўп азобланади, хафа бўлади. Баъзи бир воизхонлар айтадики, Худованд умуман инсонларнинг вафотида ҳеч қандай роль ўйнамайди. Уларнинг айтишича, инсонларнинг вафот этиши — бу шайтондан. Бу дунёдаги ҳар қандай бахтсизликлар, азоб чекишлар, ҳар қандай касалликларнинг барчасига шайтон сабабчидир. Инсонлар билан нимаики бахтсизлик содир бўлса, барчасига шайтон айибдор.

Худованднинг инсонларни бахтсизликларида ҳеч қандай умумийлиги йўқдир. Азиз биродарлар, Худованд доимо инсонларни бахтли бўлишини истайди, агар бундай бахт кимдадир бўлмаса, ўзимиздан ёки шайтоннинг бизга қилаётган айёрликларидан айб қидиришимиз мумкин. Инсонларга шайтон томонидан бериладиган ўлим, Худованд томонидан аллақачон енгилган. Раббимиз Исо Масиҳ шайтон устидан ғалабага эришиб бўлди. Худованд инсонларни касалликлар билан ёки бошқа жазолар билан жазоламайди деган тушунча биз инсонларга вақтинчалик бўлсада тинчлик беради.

Азиз радио тингловчи, ҳа, шайтон мавжуд, у доимо инсонларни алдашга ва йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб келяпти. У нафақат Масиҳга тегишли бўлганларни, балки бутун инсонларнинг душманидир. У инсонларнинг ҳаётида ҳар хил нохушликлар содир бўлиши учун ҳамма нарсага тайёр.

У барча қўлидан келган ишларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Лекин у инсонларни ўлимида ҳеч нарсага эриша олмайди. Худованд ўлим калитини шайтонга бермаган. Агарда ўлим унга боғлиқ бўлганида эди, шу кунга қадар ер юзида инсонлар қолмаган бўлар эди. Раббимиз Исо Масиҳ Ваҳий китобининг 1 боби 17 ва 18 оятларида шундай гапларни ёзган: “Уни кўришим биланоқ, Унинг оёқлари остига жонсиз каби йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: Қурқма! Мен Аввалию Охиридирман. Тирикман. Ўлган эдим ва мана абадулабад тирикман. Омин. Ўлим ва тамуғ очқичлари Мендадир.” Ўлим калити Раббимиз Исо Масиҳдадир.

Шайтон ҳеч қачон ўлим калитини Худованднинг қўлларидан тортиб ололмайди. Чунки Унинг қўллари жуда бақувватдир. У инсонларнинг бутун ҳаёти учун жавобгар бўлганидек, уларнинг қачон ва қаерда ўлишини ҳам фақатгина Худованд ҳал қилади. Ушбу ўткинчи дунёда ҳар биримиз нимадир учун танланганмиз, биз инсонларнинг имкониятлари ҳар хил. Лекин бир нарсада барчамиз бир хилмиз, яъни барчамиз қачондир вафот этамиз.

Бу Худованднинг хоҳишидан иборат. Азиз биродарлар, Худога шукур, бизнинг интернет сайтимиз ишлаб турибди. Манзилимиз: www.najot.com азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлик-саломатлик тилайман. Агар орамизда бемор биродарлар бўлса, тезроқ тузалиб Худованддан шифо топишларини сўраймиз. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top