3:37

Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!

MP3

“Агар ким имонлилар жамоатининг нозири бўлишга интилса, хайрли иш орзу қилган бўлади. Бу тўғри.” (1 Тим. 3:1) Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ғарблик бир мураббий Хитойда ёш раҳбарлар билан тайёрлов ишларини олиб борарди, чунки бунга жуда катта эҳтиёж сезиларди. Қуйида унинг гувоҳлигидан бир парча келтираман. «Ушбу раҳбарлар асосан ёш ва уйланмаган йигитлар эканлигининг ажабланадиган жойи йўқ. Бир қарашда, уларнинг шижоати ва қудрати гўёки ошиб-тошаётгандай, аммо барибир баъзида улар ёрдамга муҳтож. Уларнинг баъзи-бирлари кайфиятларининг йўқлигидан ёки ёмонлигидан менга арз қилишарди. Бир йигит уйланишни хоҳлашини менга очиқ-ойдин айтди: “Ёлғиз бўлгим келмаяпти”. Уларнинг қийинчиликлари бизнинг машаққатларимиздан кескин фарқ қилса-да, бироқ уларнинг муаммолари жуда ҳам бизникига ўхшаб кетиши аста–секин аён бўлди. Улар ҳам ёлғизликдан ва қўрқувдан азоб чекадилар, улар ҳам жинсий алоқа масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиладилар ва депрессиядан қутулишга интиладилар. Ушбу жамоаларнинг қавмбошилари ўзларининг ожиз эканликларини тан олардилар, уларнинг ожизликлари сабаби – бу Руҳ куч-қудратига эга бўлган муқаддаслар шоҳлигини қуриш ўрнига, улар тоталитар империяни яратишга интилишар эди. Мен бу ҳолатни машғулотлар жараёнида, яъни Коринфликларнинг баъзи-бирлари Бутруснинг орқасидан, бошқалари – Аполлос ёки Павлуснинг орқасидан боришганлари тўғрисида сўзлаб бераётиб англадим. Менимча, Хитойда ҳаммаси айнан шундай бўлган ҳам.

Мен доимо нўноқлигим, ўзимни муносиб равишда тута билмаслигим ҳисси билан курашишимга тўғри келарди. Ҳа, мен ким бўлибманки, элликта ёшларни, эркак ва аёлларни ўқитсам?! Бунинг устига, улар қамоқда бўлиб қайтганлар, шундайларга хос бўлган “ҳаёт мактаби”ни ўтаганлар ва қаерда “тиз чўкиб ибодат қилиш”ни билмаганлар. “Мен сизларни ўқитишга лойиқ эмасман!” – деган садо отилиб чиқди ичимдан. Менинг сўзларим уларни ларзага солгандай бўлди. “Ахир, Сиз ўқигансиз-ку, — деб эътироз билдиришди улар. – Сизнинг билимларингиз бизга керак. Биз Муқаддас Китоб ҳақида, унинг келиб чиқиши ҳақида, унинг муаммолари ва мавзулари, Муқаддас Китоб қандай қилиб ягона яхлитликни ташкил этиши ҳақида кўпроқ нарсаларни билиб олишни хоҳлаймиз”. Шунда мен Муқаддас Китоб тадқиқотчиларига нисбатан бўлган ўзимнинг олдинги муносабатимдан афсусландим: мен ҳамишадагидек бу “керак бўлмаган ақллилардан” ўзимни олиб қочардим. Шу нарса аниқ ва равшан бўлдики, мен уларнинг материалларисиз ҳеч нарса қилолмас эканман. Ўқувчиларим билан хайрлашганимдан сўнг мен йиғлардим, чунки Худони жиддий қабул қилишмайдиган дунёга мен яна қайтиб боришим керак эди. Мен шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, агар ваъзлар ақлли комментариялар билан безатилмаса, аъзолар қабул қилмайдиган ва қулоқ тутмайдиган жамоага қайтишим лозим эди. Мен шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, мен Муқаддас китоблар ўқилмаган дунёга ва йиғлашни унутган одамлар орасига қайтишим керак эди. Мен саҳарда, соат тўрт яримда ибодат қилиш учун турганимда, мени жинни деб ҳисобламайдиган одамлар билан хайрлашаётганим учун ҳам йиғлардим. Мен яна шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, мен шу элликта гуруҳ раҳбарлари билан қолишни истардим ва улар Худони қандай севсалар, шундай севишни ўрганишни хоҳлардим». Жуда қизиқ гувоҳлик! Бордию сизларда ҳам бирон гувоҳлик ёки қизиқарли хикоя бўлса, уларни Дилкаш Радио телеграм каналига йўлланг. Олдиндан сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top