3:27

У мени қутқарди

MP3

“Сен эса менга эргашдинг, таълимотим, турмуш тарзим, мурод-мақсадим, имон, севги ва сабр-тоқатимдан намуна олдинг. Бошимга келган қувғинларни – Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида чеккан азобларимни эшитдинг. Қандай қувғинларга сабр-тоқат қилдим! Раббим мени ҳаммасидан қутқарди” (2 Тим. 3:10, 11). Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ёшгина аёлни икки катта акаси уйнинг ертўласига судраб олиб киришди ва деворга тикка қилиб қўйишди. Акалардан тўнғичи милтиқни синглисининг оғзига тиқди ва пичирлаб гапирди: “Масиҳдан воз кеч – сенинг ҳаётинг сақлаб қолинади; исломни қабул қил, шунда сен ўлмайсан”, деди. Қиз қўрққанича акаларига қараб турарди, дам унисига, дам бунисига. Қиз масиҳийликни яқиндагина қабул қилди. У шу йўсинда ўз оиласига катта иснод келтирганини жуда яхши билар эди. Эндиликда эса, диний урф-одатларга биноан унинг акалари қизни ўлдириш ҳуқуқига эга эдилар ва шундай қилишга мажбур эдилар. Сиз эшитиб турган воқеалардан бир неча ой олдин қизнинг қариндош-уруғлари ундан воз кечишди ва уйни тарк этиб уйдан чиқиб кетишга уни мажбурлашди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай тўсатдан қизни яна уйга таклиф қилишди. Унга совға-саломлар беришди, бутун диққат-эътиборларини унга қаратишди. Оила аъзоларининг ҳаммаси, шу жумладан, ота ҳам, ислом эътиқодидан юз ўгирган қизни гўёки кечиргандай эдилар. Бироқ кунларнинг бирида ота қиз билан гаплашгани унинг хонасига кирди. “Агар сен мени, қариндош-уруғларингни ва ёру дўстларингни яхши кўрсанг, жиннилик қилишни бас қил ва қайтадан исломга ўтгин. Муқаддас Китобни бошқа ўқимайсан ва Исо Масиҳдан воз кечасан. Агар шундай қилмасанг, ўзингдан кўр. Ҳозироқ яхшилаб ўйлаб кўргин-да, менга жавобини айт…” Мана шундай қилиб қиз деворга суянганича турибди, унинг қаршисида – ғазабдан қутурган акалар.

“Сизлар мени ўлдира олмайсизлар, — деди секингина қиз. – Исо мени гуноҳларимдан халос этди ва мен ҳеч қачон ўлмаслигимга ваъда берди. У осмонда мен учун жой ҳозирлади. Сиз мени ўлдира олмайсизлар, чунки энди мен абадий ҳаётга эгаман”. Акаларининг жазаваси тутиб кетди, катта ака милтиқ тепкиси босди. Милтиқдан ўқ отилиб чиқмади. Ака милтиқ тепкисини яна босди. Бу сафар ҳам милтиқ отилмай қолди. Ака олти марта синглисини отиб ўлдиришга ҳаракат қилди, лекин ҳар сафар милтиқдан ўқ отилиб чиқмас эди. Нима қилиш керак? Шундан кейин дарғазаб акалар қизни кўтариб, уйнинг девор ортига отишди. “Йўқол, кўзимизга бошқа кўринма! Уйимизга йўлни эсингдан чиқар. Сен биз учун ўлгансан…!” деб бақирдилар. Лекин бир неча йил ўтгач, қизнинг икки акаси ва унинг қариндош–уруғларидан бир нечтаси Масиҳга имон келтирдилар. Барча жафокашлар шундай мардона ва оғриқсиз жон берардилар. Бироқ Исо Масиҳ ҳеч қачон Ўз болаларини ташлаб қўймасликка ваъда берган (Ибронийларга 13:5). “…Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Матто 28:20). Тўғри, бизни ўтга ташлашлари мумкин, лекин Раббий ҳеч қачон, ҳеч қаерда бизни ёлғиз қолдирмаслигини намоён қилди (Дониёр 3). Раббий қандай қилиб сизларни ўлимдан ёки жароҳатлардан сақлаган, васвасага тушишдан ва нотўғри ҳаракатлардан тутиб қолган? Оғир синовлар пайтида Унинг сиз билан бирга эканлигини сезганмисиз? Бу ҳақда Дилкаш Радио телеграм каналимизга ёзиб юборинг. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top