3:44

Худонинг Саҳийлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз саҳийлик ҳақида ўйлаганингизда қанчалик саҳийман, деб ўйлайсиз? Худонинг сиз билан бизга қанчалик саҳий экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Агар бу ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлсангиз, ҳозир айни вақти. Биз оддий инсон бўла туриб, нимадир берганимизда кўнглимиз кўтарилади. Шу сифатимиз билан Худога ўхшашимизни кўрсатамиз. Чиндан ҳам кимгадир бирон нима берганимизда, кўпроқ Худога ўхшаймиз. Бирон марта нима учун Худо бунчалик кўп беряпти, деган саволни ўзингизга берганмисиз? Биз ўзимизда бор бўлганларсиз ҳам яшашимиз мумкин эди. У бу оламни зерикарли ҳолда қолдириши ҳам мумкин эди; унда биз ҳеч қандай фарқни кўрмасдик. Бироқ У бундай қилмади. (Шеър) «У субҳни тўқ сариққа бўяди. Осмонни кўм-кўк қилди. Ғозларнинг учиб кетиши сизга ёқса, Демак, албатта буни кўрасиз.

Narrator 2 (Шеър) У олмахоннинг думини момиқ қилиши шартмиди, Қушларга сайрашни ўргатишга мажбурмиди? Ёки жўжанинг кулгили юришини, чақмоқ чаққанида Момоқалдироқни кучайтириши шартмиди? Гулларга ҳушбўй ифор нечун керак? Таомга маза нимага керак? Эҳтимол, Унга шунчаки ёқар Юзингда табассумни кўриш?»

Агар биз ўз муҳаббатимизни ҳадялар бериш орқали ифода этсак, Худо буни қилишга қанчалар тайёр? Агар биз инсоний камчиликларимиз билан ва ҳасис бўла туриб, ҳадялар беришни ёқтирсак, мукаммал ва муқаддас Худо ҳадя беришни қанчалик кўпроқ ёқтиради? Исо шундай деган: “Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалик тайёр!” Худонинг ҳадялари камтар, солиҳ ва саҳий қалбларга ёғилади.

Narrator 1 Исонинг укаси Ёқуб шундай деган: “Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради” (Ёқуб 1:17). Ҳар бир ҳадя Худонинг севгисини ифодалайди, бироқ ҳеч бир ҳадя Худонинг севгисини хочнинг инъомларидан яхшироқ ифодалай олмайди. Бу ҳадялар бизга чиройли ўралган қутиларда эмас, азоб-уқубат шаклида келди. Улар арча остига эмас, хоч остига қўйилди. Улар чиройли тасмалар билан боғланмаган, балки қонга ботган эди. Хочнинг инъомлари ҳақида кўп гапирилган, лекин бошқа инъомлар ҳақида-чи? Мих, тиконли тожнинг инъомлари ҳақида-чи? Аскарлар ўзаро бўлишиб олган либослар ҳақида-чи? Кафан ҳақида-чи? Бу инъомлар ҳақида ўрганиш учун вақт ажратганмисиз? Биласизми, У бу инъомларни беришга мажбур эмасди. Биз нажот топишимиз учун биргина амал, талаб қилинган атиги битта амал – қон тўкилиш керак эди.

Narrator 2 У бўлса бундан ҳам кўпроғини бажарди. Анча кўпроғини. Исони хочга михлаш саҳнасида нималарни кўрасиз? Сиркага ботирилган шимгич. Тахтача. Масиҳнинг икки ёнида иккита хоч. Бу лаҳзаларни ёдга солиш учун берилган илоҳий инъомлар туфайли юзингиздан нур ёғилиб, кўзларингиз каттароқ очилади ва “Буни мен учун қилдингми?”, — деб пичирлаганингизни Худо эшитади. (шеър) «Мулойим юзингни тирнаган азоб-уқубат тожи, танангни тешиб ўтган учта мих, ва Сен осилган ёғоч. Қон зарур бўлганини тушунаман. Қурбонлигингни қабул қиламан. Бироқ найзага илинган нордон шимгични, Сенинг юзингга туфлаганларини? Хоч нимага керак эди? Енгилроқ ўлим йўқмиди, Ўлим ва ҳаёт ўртасида олти соат қийналиш шартмиди, Буларнинг барчаси хоинона бўса туфайлими? “Эй, Ота, — деб сўрайсиз сиз, бўлаётган воқеадан юрагингиз музлайди. Сўраганим учун кечир, лекин билмоқчиман: Буни мен учун қилдингми?”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top