3:35

Танлаш ҳуқуқи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Исо Масиҳ хочга михланганида, у ерда яна иккита қароқчи ҳам бор эди? Каломда шундай ёзилган, «У ерда Исони яна иккита одам билан бирга хочга михлаб қўйдилар, биттаси Исонинг ўнг томонида, бошқаси эса чап томонида эди. Машхур хушхабарчи Дональд Блоеш шундай деган эди, “Жиноятчилар қамоқхонани ишғол қилдилар ва қамоқ эшиклари очилди. Лекин биз қамоқдаги хоналаримизни ташлаб, озодлик нурига чиқмагунимизча қутулмаган бўламиз.” Ҳаётда бир ота-онадан турли фарзандлар туғилади, деган гап бор. Албатта, бу ҳақ гап. Худованд бизни яратади, аммо танлаш имконияти ўзимизда. Ким бўлишни, қаерда яшашни ва яна кўп нарсаларни ўзимиз танлаймиз. Одам Атонинг ўғиллари Қобил билан Ҳобил. Ҳобил Худони танлади. Қобилса эса қотилликни. Худо унга тўсқинлик қилмади. Иброҳим ва Лут, иккаласи ҳам Ҳанонга кетаётган мусофирлар. Иброҳим Худони танлади. Лут эса Садўмни. Худо унга ҳам қаршилик қилмади.

Narrator 2 Довуд ва Шоул, иккаласи ҳам Исроилнинг шоҳи. Довуд Худони танлади. Шоул эса ҳокимиятни. Худо унга ҳам тўсқинлик қилмади. Бутрус ва Яҳуда, иккаласи ҳам Исодан юз ўгиришди. Бутрус раҳм-шавқат топишни излади. Яҳуда эса ўлимга юз тутди. Ва Худо унга тўсқинлик қилмади. Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавога ҳам танлаш имкониятини берган эди. Улар Худонинг айтганларини қилиб У билан бирга абадий жаннатда ёки таъқиқни бузиб, Худо билан айрилиқда яшашни танлашлари мумкин эди. Улар эса иккинчисини танлади. Каломнинг ҳар бир саҳифасидаги ҳикояларда ҳақиқат юзага чиқади: Худо бизга ўз танловимизни амалга оширишимизга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақиқатларни ҳеч ким Исо Масиҳчалик етказиб беролмаган. Унинг сўзларига кўра, биз қуйидагиларни танлашимиз мумкин: Матто 7 бобда ёзилган, тор ёки кенг эшик, кенг ёки тор йўл, кўпчилик ёки камчилик билан бўлиш.

Narrator 1 Калом шундай дейди, “Булар (яъни Худодан юз ўгирганлар) абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар” (Матто 25:46). Худо бизга абадий ҳаётни қаерда ўтказишимизга таъсир кўрсатадиган танловлар беради. Гўлготадаги учта хоч мана шуни эслатмайдими? Исо Масиҳнинг ёнида нима учун яна иккита хоч бўлгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нима учун олтита ёки ўнта эмас? Исо Масиҳ нима учун ўртада бўлгани ҳақида-чи? Нима учун ўнг четда ёки чап четда бўлмаган? Ана шу иккита хоч Худонинг буюк инъомларидан бирининг рамзи бўлиши мумкинми? Танлаш инъоми. Иккала қароқчининг ўхшаш томонлари жуда кўп эди. Иккаласи ҳам битта тизим орқали ҳукм қилинган. Иккаласи ҳам бир хил ўлимга ҳукм қилинган. Лекин улардан бири ўзгарди. У, “- Эй Исо, тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг!», деди. Албатта, тавба қилган жиноятчининг таҳсинга лойиқ дуоси ҳақида кўп гапирилган.

Narrator 2 Бироқ, ўзгарган жиноятчи учун қувонган пайтимизда, ўзгармаган жиноятчини унута оламизми? Унинг ҳоли нима кечади, Исо? Чўпон йўқолган битта қўйни излаб, тўқсон тўққизтасини қолдириб кетмайдими? Йўқолган тангани излаб, уй бекаси бутун уйни остин-устин қилмайдими? Ҳа, чўпон ва бека излайди, бироқ ёдингизда бўлсин, дарбадар ўғилнинг отаси ҳеч нима қилмайди. Қўй тасодифан йўқолган. Танга ҳам тасодифан йўқолган. Лекин дарбадар ўғил билиб туриб кетган. Ота унга танлаш имконини берган. Исо ҳам иккала қароқчига бир хил имконият берди. Худованд бизга абадий ҳаётни қаерда ўтказишни танлашимиз учун имкон беради. Азизлар, Худованд бугун ҳам бизнинг танловларимизга қарши чиқмайди, аммо ҳар куни ҳаётга элтадиган йўлни танлайсиз, деб умид қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top