3:49

Инжил дарси 62

MP3

Хурматли радио тингловчи мухлислар балки шахсан сизни, ёки бўлмаса яқин бир биродарингизни раббимизнинг қилган ишлари, мўъжизалари ўйлантирган бўлса керак. Масалан У ўлган инсонни қандай қилиб қайта тирилтирди ёки тузалмас касалликлар тоифасига кирувчи моховни қандай қилиб шифолади деган саволлар. Албатта Раббимизнинг қилган мўъжизалари жуда кўп. У хозир хам мўжизалар қиляпти, лекин қандай қилиб шуларни амалга ошириши хар бир инсонни ўйлантириб қўйса ажаб эмас.

Агар юқорида айтиб ўтилган саволларимизга қисқа ва лўндагина жавоб берадиган бўлсак, Исо Худо бўлгани учун ҳамма нарса Унинг ихтиёридадир деб бемалол айтишимиз мумкин. Худованд — осмонда ва ерда бўлган буюк кучдир. Исо касал ва жинга чалинган одамларга нисбатан севги ва ҳамдардликни ҳис қилади.Ҳамдардлик – бу бошқа одамларнинг ташвишларида чин юракдан иштирок этиш ва уларга ёрдам беришни хоҳлаш. Азиз биродарлар мен бир дўстимизни гапини сизларга айтиб ўтишни лозим деб билдим. У биродар шундай деб айтарди: Хар бир Масихий инсон доимо бир биридан хабар олиши шарт.

Айниқса қийинчилик ва муаммолар бўлган пайтда, шунда Худованд хар иккала инсон орқали нималарни амалга оширишини кўрасизлар деб айтар эди биродаримиз.

Раббимиз Хозирги кунда хам худди аввалгидек сизлар ва мен ҳақимизда ғамҳўрлик қиляпти. У ўзгармади. У бугун ҳам Ўшадир. “Бир мохов Исога яқинлашиб, Унинг олдига тиз чўкканча ялинди: агар истасанг, мени моховликдан пок қила оласан” Марк 1:40. Муқаддас Китобда “мохов касаллиги” бу биз тушунчага эга бўлган мохов касаллик эмас, балки бир нечта тери касаллигидир. Ўша пайтда мохов касалликни даволаш учун дори дармонлар йўқ эди.

Бу одам ўзини тузатолмаслигини яхши билган бундан ташқари одамлар ҳам унга ёрдам беролмаслигини жуда яхши тушунар эди. Исо билан эса ҳаммаси бошқача бўлади. Ҳа, Исо одам эди, лекин У Худонинг кучига эга эди, чунки У Худодир! Мохов одам фақат Исо унга ёрдам беролишини тушунарди. Бошқа ҳеч ким буни қилолмасди. Ва у қилоладиган битта нарсани қилди. У Исони олдига келиб Ундан раҳм-шавқат ва ёрдам сўради. Мохов касаллиги ҳаётимиздаги гуноҳга ўхшайди. Ўзимизни гуноҳдан озод қилишимиз учун ҳеч қандай йўл йўқ. Худо гуноҳни ёмон кўради. Фақат Исо бизга ёрдам беролади. Мана нима учун У бу дунёга келди.

Хурматли радио тингловчи мухлислар агар сиз хали хам Раббимиз Исо Масихни ўз нажоткорингиз ва қутқарувчингиз деб қабўлқилмаган бўлсангиз бугун сизда яхши имконият бор. Раббимиз Исо Масих бутун халқларнинг қутқарувчисидир. У бутун дунёни бошқарувчисидир. Азиз дўстларим ўз хаётингизни Унга ишониб топширишдан чўчиманг, ўзингиздаги ташвишлар ва сизда бор бўлган касалликлар хақида Унга айтиб Уни олдида ўз гунохларингиз учун тавба қилинг, Ундан барча ножуя ишлар учун кечирим сўранг У сизга ва хар биримизга тинчлик беради. Хурматли радио тингловчилар,биз хақимизда кўпироқ маълумотга эга бўлишни истасангиз интернет орқали бизнинг учта даблю нўқта нажот нўқта ком, сайтига кириб кўришингиз мумкин. Келаси учрашувгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top