Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд бизга танлаш ҳуқуқини берганини билиб олдик. Қандай шараф! Ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида бизда танлаш имконияти бўлмайди. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Сиз ўз жинсингизни ўзингиз танламагансиз. Ака-укаларингизни, опа-сингилларингизни ўзингиз танламагансиз. Ирқингизни ёки туғилган жойингизни ўзингиз танламагансиз. Танлаш ҳуқуқимиз чегаралангани баъзан ғазабимизни келтиради. Биз: “Бу – адолатсизлик”, деймиз. Камбағалликда туғилганим адолатсизлик, қўшиқ айта олмайман, секин югураман. Лекин Худо Адан боғига дарахт эккан пайтида ҳаёт палласининг адолат томони ҳеч қачон оғирроқ бўлмаган. Ҳудди бизга берилганидек, Одам Ато ва унинг авлодларига абадий танлов қилиш ҳуқуқи берилганида барча шикоятларга чек қўйилган. Бу ҳаётдаги ҳар қандай адолатсизлик келажак учун таъсир қилиш кучига эга. Гапимга қўшиласизми? Аксинча бўлишини истармидингиз?
Narrator 2 Сиз ҳаммасини бу дунёда танлайсиз, У эса абадий ҳаётни қаерда ўтказишингизни танлайди. Сиз бурнингиз ўлчамини, сочингизни рангини, ДНК тузилишингизни танлайсиз, У эса боқийликни қаерда ўтказишингизни танлайди. Сиз шуни ҳоҳлармидингиз? Агар Худо бизга ресторанда тушликка буюртма бергандек, ҳаётда ҳам буюртма бериш имкониятини берганида эди, ажойиб иш бўларди. Мен ўзимга мустаҳкам соғлик, олий даражадаги донолик олган бўлардим. Мусиқий лаёқат менга керак эмас, унинг ўрнига бошқа яхши нарсаларни бера қолинг. Зўр бўларди. Лекин бундай бўлмади. Гап ердаги ҳаёт ҳақида борар экан, сизга танлаш ёки овоз бериш ҳуқуқи берилмаган. Лекин ўлимдан кейинги ҳаёт учун сизда танлаш имконияти бор. Назаримда, бу ёмон эмас. Бизга бу танловдан ҳам муҳимроқ имтиёз берилганми? Бу имтиёз нафақат ҳар қандай адолатсизликни қоплайди, балки эркинлик инояти ҳар қандай ҳатони ҳам қоплайди.
Narrator 1 Тавба қилган жиноятчи ҳақида ўйланг. Биз фақат қуйидагиларни биламиз: у ўз ҳаётида жиддий ҳатолар қилди. У нотўғри дўстлар танлади, аҳлоқсизлик, ёмон ҳулқ-атворни танлади. Лекин у ўз ҳаётини йўқотди, деб ўйлайсизми? Боқий ҳаётни бу ҳаётда қилган барча нотўғри қарорларининг оқибатларидан афсусланиб ўтказадими? Йўқ, аксинча. У ўз ҳаётида қилган ягона тўғри қароридан роҳатланади. Охир оқибатда, қилган ягона тўғри қарори туфайли аввалги барча нотўғри қарорлари унутилди. Сиз ҳам бу ҳаётда кўплаб нотўғри қарорлар қилгансиз, шундай эмасми? Сиз ҳам дўст танлашда адашгансиз, эҳтимол номуносиб мартаба ёки номуносиб умр йўлдош танлагандирсиз. Ўтган ҳаётингизга назар солиб, “Қанийди… қанийди нотўғри қилган қарорларимни тўғрилай олсам”, дейсиз. Тўғрилай оласиз. Биргина тўғри қарор ер юзида қилинган минглаб нотўғри қарорларни, нотўғри ишларни ёпиб кетади.
Narrator 2 Бир онадан туғилган, битта уйда катта бўлган ака-укалар қандай қилиб турли йўлларни танлаши мумкин? Биттаси ҳаётни танлади, бошқаси эса ўлимни. Нима учунлигини билмайман, лекин бундай воқеалар учраб туради. Қандай қилиб, Исони кўриб турган икки инсоннинг биттаси Уни масҳара қилади, бошқаси эса Унга ёлворади. Мен билмайман, лекин шундай бўлган. У Исога ёлворганида, Исо уни шунчалик севдики, унга нажот берди. Бошқаси Уни масҳара қилганида, Исо уни ҳам шунчалик севдики, масҳара қилишига қаршилик қилмади. Исо унга танлаш имкониятини берди. У сизга ҳам шундай имконият бермоқда. Азизлар, суҳбатимиз сиз учун қизиқ бўлса, www.dilkashradio.com сайтимизга ҳам киришни унутманг. У ердан янада муҳим маълумотларни топасиз.