3:25

Худо бизни тарк этмайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Калом бизга Худо билан муносабатларимиз ва Худонинг бизга бўлган муносабати ҳақида жуда кўп нарсани ўргатади. У шундай дейди, “Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фаҳрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз-ку» (Римликлар 5:11) У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди (Колосаликлар 1:13) Ота-онанинг фарзандига бўлган севгиси – қудратли кучдир. Чақалоқ ўз ота-онасига ҳеч нарса таклиф қила олмайди. Ҳеч қандай пул, ҳеч қандай имтиёз, ҳеч қандай яхши сўзлар. Агар унинг чўнтаги бўлганда ҳам, у бўм-бўш бўларди. Беланчакда ётган гўдакка қараш – бутунлай ожизликка қараш билан баробар. Уни нимасини севиш мумкин?

Narrator 2 Бироқ ота-она севиш учун сабаб топади. Чақалоғини эмизаётган онанинг юзига қарашнинг ўзи кифоя. Чақалоғини эркалаётган отанинг кўзига қаранг. Шу чақалоққа зиён етказишга ёки у ҳақда ёмон гап айтишга уриниб кўринг-чи, — ўта қудратли кучга рўбарў келасиз, чунки ота-оналик муҳаббати шундай. Бир куни Исо шундай сўради: агар биз гуноҳкор бўла туриб, бундай севгини ҳис қилсак, гуноҳсиз ва раҳмдил Худо қанчалик кўпроқ севади? Бироқ, севгига яраша жавоб қайтмаса, нима бўлади? Бола юз ўгириб кетса, отанинг қалби нима бўлади? Каломга қарайдиган бўлсак, бизларнинг ҳаммамиз ҳудди шундай қилганмиз. Отанинг севгисини нафрат билан рад қилганмиз. “Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик” (Ишаё 53:6). Павлуснинг фикрича, бизнинг исёнимиз фақат шунинг ўзи эмас. Биз Худога қарши ҳаёт кечирдик. У очиқчасига шундай ёзади: “Биз Худонинг душманлари бўлганмиз”.

Narrator 1 Жуда оғир сўзлар, тўғрими? Душман – билмасдан эмас, атайлаб ҳафа қиладиган киши. Бу биз ҳақимизда эмасми? Биз қачондир Худога душман бўлганмизми? Қачондир Отага қарши чиққанмизми? Сиз қачондир қилаётган ишингиз Худога ёқмаслигини билиб туриб ҳам ўша ишни қилганмисиз? Унинг фарзандларини ёки Унинг қайсидир ижодини ҳафа қилганмисиз? Унинг душмани бўлган иблиснинг ишларини қўллаб қувватлаган ёки тасдиқлаганмисиз? Инсонлар олдида Самовий Отангизга қарши чиққанмисиз? Агар шуларни қилган бўлсангиз, душманнинг ролини ўйнаётганингизни биласизми? Унинг душманига айлансак, Худо бунга қандай қарайди? Бу дунёдаги энг машҳур йўл – “қайғу йўлидир”. Афсоналарга кўра, бу Исо Масиҳнинг Пилат саройидан Гўлготагача босиб ўтган йўлдир. Бу йўл бир нечта босқичларга ажратилган бўлиб, масиҳийлар ўз ибодатларида ундан фойдаланишади.

Narrator 2 Босқичлардан бири – Пилан ҳукм чиқарган вақтни белгилайди. Яна битта босқич эса – Исога хочни кўтаришга ёрдам бериш учун Шимўн пайдо бўлган вақтни белгилайди. Иккита босқич – Исо йиқилиб тушган жойни белгилайди, яна бир босқич эса Исонинг йиғлаётган аёлга гапирган вақтни белгилайди. Босқичлар ҳаммаси бўлиб ўн тўрттани ташкил этади ва уларнинг ҳар бири Масиҳнинг сўнги йўлида бўлган воқеалар ҳақида эслатади. Бу йўл текис ва равон эдими? Менимча, йўқ. Бироқ, биз бу йўл қаердан бошланишини биламиз. Бу йўл Пилатнинг саройидан бошланмаган, балки самовий саройдан бошланган. Ота бизни излаб топиш учун Ўз уйини ташлаб чиққанида бошланган. Масиҳ орқали Худо дунёни Ўзи билан яраштирди . Юнон тилидан олинган ярашиш сўзи “қарама-қарши ҳолатга олиб келиш” маъносини билдиради. Ярашиш – яланғочликни беркитади, исённи тўхтатади, совиб қолган севгини алангалатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top