3:23

Укангнинг қони

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир.

Одам хотини Ҳавога яқинлашгач, у ҳомиладор бўлиб Қобилни туғди. Ҳаво: «Худованд берган қобиллик билан бир кишини қўлга киритдим», – деди.

Кейинроқ унинг укаси Ҳобилни туғди. Ҳобил қўйчивон, Қобил эса деҳқон бўлди.

Бир муддатдан кейин Қобил ернинг маҳсулидан Худовандга ҳадя тақдим этди. Ҳобил ҳам қўйларининг каттасидан қурбонлик сўйиб, унинг думбасини тақдим этди. Худованд Ҳобилни ва унинг ҳадясини манзур кўрди. Аммо Қобилни ва унинг ҳадясини манзур кўрмади. Шунда Қобил қаттиқ ранжиб, қовоғини солди.

Худованд Қобилга: – Нима учун сен ранжидинг? Нега қовоқ солиб ўтирибсан?

Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг? Агар ниятинг яхши бўлмаса, остонада гуноҳ пойлаб туриб, сени ўзига жалб қилади. Сен эса, аксинча, унга ҳоким бўл! – деди. Қобил укаси Ҳобил билан сўзлашиб олди. Улар даштда бўлган вақтда Қобил укаси Ҳобилга қарши қўл кўтариб уни ўлдирди.

Худованд Қобилдан сўради: – Уканг Ҳобил қаерда? – Билмайман, мен укамнинг соқчисими? – деди Қобил. Худованд: – Сен нима иш қилиб қўйдинг? Укангнинг қони тупроқдан Менга қараб фарёд этмоқда. Энди ўзингнинг дастингдан оғзини очиб укангнинг қонини ютиб қўйган тупроқдан қувилиб, лаънати бўлгайсан. Ерга ишлов берганингда ҳам, у ўз қувватини бошқа сенга бермас. Ер юзида сарсон-саргардон бўлгайсан, – деди. Қобил Худовандга:

– Менинг жазойим кўтара оладиганимдан ҳам каттадир. Агар Сен мени бугун бу тупроқдан ҳайдасанг, энди Сенинг ҳузурингдан яшириниб юраман, жаҳонда сарсон-саргардон бўламан. Ҳар бир йўлиққан жонзод мени ўлдириб юборар, – деди. Худованд Қобилга: – Агар кимки Қобилни ўлдирса, ундан етти карра ўч олинар, – деди-ю, Қобилни ҳар бир йўлиққан урмаслиги учун унга бир нишона қўйди. Шундай қилиб, Қобил Худованд ҳузуридан чиқиб кетди-да, Аданнинг шарқий томонидаги Нўд ерида ўрнашди. Энди эса савол. Менга шуни айтингчи, нима учун Худо Ҳобилнинг ҳадясини манзур кўрди, Қобилникини эса қабул қилмади? Худо Қобилни қандай қилиб гуноҳ ҳақида огоҳлантирди? Қобилнинг Худога бўлган жавоблари ота-онаси Одам ато ва Момо ҳаволарнинг жавобларига нимаси билан ўхшаб кетади? Худодан бирон нарса яширишнинг иложиси борми? Қобилнинг қилмиши учун Худонинг ҳукми қандай бўлди? Худо қандай қилиб Қобилга рахмдиллигини намойиш этди? Ҳобилнинг имони ҳақидаги Муқаддас Каломдаги Ибронийларга йўлланган мактубнинг 11чи бобига назар ташланг. Ҳобилнинг имони ҳозирги кунда қандай қилиб гапиряпти? “Имон билан Ҳобил Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбон келтирди. Ҳобил имони туфайли солиҳ киши деб қабул қилинди. Худонинг Ўзи унинг бағишловларини тасдиқлаб, ундан розилигини билдирди. Ҳобил ўлган бўлса ҳам, имони орқали ҳануз гапиряпти. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top