3:36

Бош айланишининг сабаблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кун давомида бир икки бор бошимиз айланса, “Ҳа, қоним камайгандир-да”, деган хулосага келамизда, яна ишимизга шўнғиб кетаверамиз. Бироқ доимиз бош айланиши катта ёшли инсонларни шифокор қабулига боришга мажбур қилувчи энг асосий сабаблардан биридир. Қуйида бош нега айланиши, унинг айнан қайси хасталиклар билан алоқаси борлиги ва ниҳоят ундан қутулиш чоралари ҳақида маълумот берамиз. Бош айланиши нима? Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, бунда инсонга уни ўраб турган олам атрофида айланаётгандек туюлади. Жуда ёқимсиз ҳиссиёт бўлиб, деярли ҳушдан кетишгача олиб бориши мумкин. Бироқ, яхшиямки, ушбу хуружнинг бир ўзи ҳаёт учун хавфли ҳолатлардан дарак бериши жуда кам учрайди. Бош айланиши ҳақида 3та факт:
1. Бош айланиши алоҳида касаллик бўлмай, турли хасталикларнинг аломати ҳисобланади: қон босими кескин тушишидан тортиб, ўта исиб кетиш ёки ўта даражада сувсашгача.

Narrator 2 2. Бош айланишининг бир хуружи ҳеч қачон икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида содир бўлмайди — бу давр мобайнида организм нохуш ҳисга мослашишга улгура олади. Тўғри, вақт ўтиб бош айланиши яна қайталаниши мумкин. 3. Бош айланиши ҳар қандай ёшли инсонда кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди. Агар биз мигрен, спиртли ичимликлар ёки маълум дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ бош айланиши ҳақида қайғурмаётган бўлсак, унда гап бош айланишининг энг кенг тарқалган тури — яхши сифатли пароксизмал позицияли бош айланишида (ЯПБА). Ушбу мураккаб номнинг маъноси қуйидагича:  яхши сифатли — бу ҳаёт учун хавфли эмас, дегани. Пароксизмал бу тўсатдан содир бўлади, бир дақиқадан кам давом этади. Позицияли — ҳаракат пайтида «ёнади»,  масалан, ётоқда ёки баъзи ҳолатларда бош ён томонга ўгирилганда, шу жумладан олдинга эгилганда.

Narrator 1 Боши айланаётган инсонда атрофдаги ҳамма нарса ҳаракатга келаётгандек ҳис уйғонади. ЯПБА тана ҳолатини фазода назорат қила олиш имконини берадиган вестибуляр аппаратдаги митти «бузилиш» билан боғлиқдир. Ушбу орган бош суягига махсус суюқлик билан тўлган ҳолда ўралган учта ярим доира найчасидан иборат. Киши бошини қимирлатганда суюқлик ҳаракатланади, мембранага босим ўтказади ва шу тарзда мияга тана бўшлиқда ўз ҳолатини ўзгартиргани ҳақида белги беради. Найчалар ёнида отолит аппарати жойлашган. У икки суюқлик билан тўла қопчалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ичида сезгир ҳужайралар жойлашган. Сезгир ҳужайралар узра махсус гелдан калций карбонати кристаллари, отолитлар кўтарилади. Инсон ҳаракатга келганда, кристаллар жойидан силжийди, киприкчаларга босим беради ва ҳаракатнинг бошланиши ва тезлиги ҳақидаги сигнал мияга ўтади. 

Narrator 2 Отолитлар ўз қопчаларидан «тушиб кетса» ва киприкчали сезгир ҳужайраларга эга бўлган ярим доира найчаларига тушса муаммо пайдо бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг тирнаш хусусияти туфайли ҳаракат иллюзияси юзага келади, одам шунчаки бошини ўгирса ҳам бош айланиши кузатилади. Кўпинча, бундай бош айланиши қуйидагилар натижасида юзага келади: бактериал ёки вирусли инфекция туфайли ўрта қулоқ яллиғланиши; кескин чайқалиш, бош жароҳати ёки қулоқ соҳасида жарроҳлик ўтказилиши; узоқ вақтли ётоқ режими. Кекса одамларда бу бош айланиши ёшга боғлиқ касалликлар туфайли юзага келиши мумкин, аммо кўпчилик беморларда бунинг сабабини аниқлаб бўлмайди: одам ётоғидан туради ва унда тўсатдан бош айланиши кузатилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top