3:49

Янги одатлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Инсон ҳаёти давомида янги ва фойдали одатларни қанча кўп ўрганса, унинг ҳаёти мазмунга тўлиб, ўзи учун ва атрофидагилар учун ҳам фақат фойдали инсонга айланади. Янги одатларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш қийин иш эмас. Мақсадларга эришиш, яқинлар билан муносабатларни яхшилаш ва ўз-ўзингиз билан уйғунликда яшашни қандай қилиб осонлаштириш мумкин? Тадбиркор Лиз Хьюбер унга муваффақиятли ва самарали инсон бўлишига ёрдам берган энг муҳим одатлар рўйхатини тузди. Бироқ дастлаб янги одатларга қандай қилиб ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этишни ёдга оламиз: Ўз одатларингизни моделлаштиринг. Ҳафтасига уч марта югуриш билан чекланманг. Бир кунни танланг ва уни календарга киритинг. Кейин белгиланган графикка амал қилинг. Триггер яратинг. Масалан, уйғотгич, календардаги эслатма ёки муайян ҳаракат (транспортга ўтириш ёки уйга кириш).

Narrator 2 Вақт ўтиши билан мия бу муайян одатга боғлиқ эканини эслаб қолади. Уч ҳафта давомида бир кунни ҳам қолдирманг. Бу вақт давомида одатлар илгари шаклланади. Кейин эса у автомат ҳаракатга айланади. Одатларни биттадан қўшиб боринг. Бир вақтнинг ўзида бир нечтасига қўл урманг. Аввалгиси мустаҳкам бўлиб олгач, кейингисига ўтинг.

Муносабатлар. Агар турмуш ўртоғингиз билан анчадан бери бирга яшаётган бўлсангиз, ҳафтада бир марта учрашувга чиқишни унутманг. Бу кундалик ишлардан узоқда мулоқот қилиш ва алоқаларингизни мустаҳкамлаш имконини беради. Уйда кечани бирга ўтказиш бунинг учун тўғри келмайди. Ота-онангиздан тез-тез хабар олинг. Ҳар куни бир марта қўнғироқ қилинг. Сизга қанча мулоқот етарли эканини аниқланг. Агар интроверт бўлсангиз, ҳафтасига бир марта яхши дўст билан бирга овқатланиш, дам олиш кунларини эса оила билан ўтказиш етарли бўлади.

Narrator 1Агар экстраверт бўлсангиз, ҳафтасига бир неча марта қаергадир борсангиз, дам олиш кунлари дўстлар компанияси билан йиғилсангиз бўлади. Ҳафтада бир кунни ёки дам олиш кунининг бир қисмини яқинларингизни бориб кўриш учун ажратинг. Масалан, шаҳар чеккасига чиқинг, концертга боринг ёки спорт ўйинларини ўйнанг. Бу муносабатларни мустаҳкамлайди. Ҳар ҳафта бешта янги инсон билан танишишга ҳаракат қилинг. Ёки ўнта, ёки ҳеч бўлмаганда битта. Бу ҳозир сизга мулоқот доирасини кенгайтириш қай даражада зарур эканига боғлиқ. Тонгда хотиржамликка эга бўлиш учун медитация қилишни одат қилинг. Ўзингизни муваффақиятга созлаш учун ижобий тасаввурни ишга солинг. Тонгда ўрнингизни тўғриланг. Бу самарадорликка ўз хиссасини қўшади. Салбий фикрлар, қўрқув ва ҳавотирни “қўйиб юбориш” учун кунига бир неча дақиқа ажратинг. Уларни тан олинг, нима қилиш мумкинлигини ҳал этинг ва ушбу ҳаракатларни режалаштиринг.

Narrator 2 Кун давомида бундай фикрларга вақт ажратманг. Кундалик ташвишлардан кунига ярим соат ёки бир соат холи бўлинг. Табиат қўйнига чиқинг, йога билан шуғулланинг, китоб ўқинг ёки яқинларингиз билан бирга бўлинг. Сизга қувват берадиган нарсага кунда вақт ажратинг. Масалан, қизиқарли инсон билан суҳбат, ижобий фильм, ғаройиб китоб, бир финжон севимли чой. Кундалик ишларни янгичасига бажаринг: номаълум таомни тайёрланг, ишга бошқа йўлдан боринг, тишларингизни бир оёқда турган ҳолда ювиб кўринг. Хилма-хиллик мия учун фойдали. Ҳафта сўнгида уйларни тозаланг. Телефон ва компьютердаги ортиқча нарсалардан халос бўлинг. Кераксиз суратлар, хабар ва иловаларни ўчириб ташланг. Атрофдаги тартиб фикрлардаги тартибга ёрдам беради. Келаси ҳафтани якшанба кунидан режалаштиринг. Шахсий ривожланиш учун маслаҳатларга эга бўлиш учун подкастлар тингланг. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада қизиқарли маълумотларни топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top