3:34

Зеҳннинг турлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ва ғамхўр ота-оналар. Баъзи ота-оналар фарзанди жуда ақлли эканини, аммо баъзи дарслардан керакли натижаларга эриша олмаётганини айтади. Тенгдошлари билан яхши чиқишишини, дўстликни қадрлашини, бироқ, умуман дарс қилмаслигини айтадилар. Хўш, биз бундай болани зеҳнли деб айта оламизми? Ёки бу боланинг қайси зеҳни ривожланган? Гарвард университети профессори Ховард Гарднер томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, биологик асосга эга 8 турдаги зеҳн мавжуд. Кўп зеҳнлилик назарияси деб ҳам аталадиган ушбу тадқиқот ҳар бир боланинг индивидуал ўзгачалигини очиб беришга йўналтирилган. 1. Оғзаки зеҳн — бў сўзлашув ва ёзувда инсоннинг сўзлардан таъсирли ва оқилона фойдалана олиш қобилиятидир. Шоирлар, журналистлар, ёзувчилар ва сиёсатчилар шу тур зеҳнга эга бўладилар. Оғзаки зеҳни ўткир болаларнинг сўз бойлиги кенг бўлади.

Narrator 2 Улар эртак, ҳикоя ёки латифа айтиб беришга уста бўладилар. Ўқишни, сўз ўйинларини ва кроссворд ечишни яхши кўришади. 2. Мантиқий зеҳн – сонлардан тезлик билан фойдалана олиш ва сабаб-натижа муносабатини англаш қобилиятидир. Олимлар, математиклар, компьютер дастурчилари ва ҳоказоларда бу тур зеҳн яхши ривожланган бўлади. Ушбу зеҳнга эга бўлган инсонлар бирор нарсанинг қандай ишлашига қизиқишади ва буни ўрганиш учун тинмай саволлар сўрашади. Математика уларнинг энг яхши кўрган фани ҳисобланади. Шашка, шахмат сингари ақлни пешловчи ўйинларда уларга бас келиш қийин. 3. Визуал-тасаввурий зеҳн-атрофидаги нарсаларни ҳаёлида жонлантира олиш ва кўра олиш қобилияти демакдир. Рассом, меъмор сингари касб эгаларида бу зеҳн устунлик қилади. Шунингдек, бундай инсонлар ҳаёл суришни яхши кўради. Ясаш-бузиш, лабиринт каби бошқотирмаларни завқ билан бажаришади.

Narrator 1 Улар чизган расмлар бошқаларникига нисбатан анча чиройли бўлади. 4. Баданий-кинестетик зеҳн – инсон ўзини ифода этаётган вақтда бадан ҳаракатларидан яхши фойдалана олиш қобилиятидир. Раққосалар, енгил атлетикачилар, актёрлар ва спортчиларда ушбу зеҳн устунлик қилади. Масалан, кинестетик зеҳни ўткир футболчи бошқа футболчиларга нисбатан ўйинни яхши ҳис этади, тўпни узатишда ва тўпни дарвозага тепишда тўғри қарорлар қабул қила олади. Бундай болалар жуда ҳам ҳаракатчан бўлади. Югуришни, сакрашни ва курашишни яхши кўришади. Мимика ва юз ҳаракатлари билан тақлид қилишга уста бўлишади. Бирор нарсани бўлакларга ажратиб яна бирлаштиришади. Тахта ўйиш, тикиш ва ўриш каби қўл ҳаракатларни усталик билан бажаришади. 5. Мусиқий-ритмик зеҳн – бундай зеҳнга эга бўлган инсонлар овозларга нисбатан ўта даражада таъсирчан бўлишади.

Narrator 2 Аксарияти хушовоз бўлишади. Мусиқа асбобини чалишни хуш кўришади. Мусиқа дарсларига кучли ҳаяжон билан ёндашишади. Ижтимоий зеҳн – ўзгаларнинг руҳий ҳолати, ҳиссиётлари, туйғуларини англаш қобилиятидир. Маслаҳат ва насиҳат беришда уларга тенг келадигани йўқ. Ўқитувчи ва сиёсий лидерлар ушбу зеҳнга эга бўладилар. Лидерлик ҳусусиятларига эга болалар дўстлари орасида машҳур ҳисобланади. Ижтимоий тадбирларда иштирок этишдан завқланишади. Клубларда, ташкилий ишларда бажонудил қатнашишади. Яқин дўстлари кўп бўлади. Бошқаларга аҳамият беради ва улар учун ҳам қайғуради. Ички зеҳн – ўзини бошқариш, ўзини билиш қобилиятидир. Улар мустақил ҳаракатланишади. Ўзлари қизиқадиган нарсалар хусусида ортиқча гапиришни ёқтирмайдилар. Одатда, ёлғиз ҳаракатланишни ва ёлғиз ўйнашни афзал кўришади. Бошқалар кўз ўнгида улар одамови бўлиб кўринади. Аслида уларнинг зеҳнлари бошқаларникидан фарқ қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top