Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Тасаввур қилинг, фильм томоша қиляпсиз ва бу фильмда сиз севган қаҳрамон иштирок этмоқда. Бу қаҳрамон хафа бўлса, сиз ҳам хафа бўласиз, хурсанд бўлса, сиз ҳам хурсанд бўласиз. Сизнинг бу ҳаракатларингиз ўша қаҳрамоннинг ҳис-туйғуларини англаганингизни ифодалайди. Бирор ҳодисага симпатик ёндашганимизда одатда субъектив қараймиз. Масалан, оналарнинг ўз фарзандларини ноҳақ деб билмасликларининг сабаби ҳам шунда. Бироқ симпатия импатиянинг ўрнини босмайди. Одатда, оналар фарзандларига бирор нарсани келтиришни буюрганларида ўзларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат кутадилар. Шунга кўра, фарзанди бу вазифани тез ва осон бажаришини кутишади. Импатик тинглаш чуқур терапия ва даволовчи таъсирга эга. Чунки “импатик тинглаш” фарзандингизга “руҳий тин олиш” имконини беради.
Narrator 2 Кузатувларга кўра, оғир аҳволда қолган кишиларга улар билан импатик алоқа ўрнатган кишилар қолганларга нисбатан кўпроқ ёрдам бера олади. Қорни тўқ одамни қорни оч одамга ёрдам қўлини чўзиши учун у импатик алоқада бўлиши лозим. Фарзандингиз олдингизга йиғлаб, кулиб, ҳаяжонланиб, сиқилиб келганида сиз ўша пайтдаги ҳолатингиздан келиб чиқиб эмас, “мен унинг ўрнида бўлсам, мана шу ҳолатда онамдан нимани кутган бўлардим”, деб ўйласангиз, фарзандингизга нисбатан импатик муносабатда бўлган бўласиз. Бунда масалага “нима қилишим, қандай йўл тутишим керак”, дейиш ўрнига “унинг ўрнида нима қилишни, қандай йўл тутишларини кутган бўлардим”, деб ёндошилса, тўғри ҳаракат қилинган бўлади. Катталар фарзандлари уларни тушунишларини исташади. Масалан, “Менинг ёшимга етсанг, тушунасан”, “Она бўлганингда тушунасан” шаклидаги ифодалар ишлатилади.
Narrator 1 Яъни, биз катталар фарзандларимиз ўзини бизнинг ўрнимизга қўйишини ва бизни тушунишини кутамиз. Ваҳоланки, боладан буни кутиш ўрнига, “Мен унинг ўрнида бўлсам, ота-онамдан нимани кутган бўлардим”, деган саволга жавоб топиш керак. Иккинчи ёндашув болани англашга ва уни тарбиялашга қаратилган. Биринчи ёндашув эса боланинг чорасиз қолишига сабаб бўлади. Бу ҳаракат болада ижобий ўзгариш ҳосил қилмайди. Боладан импатия кутиш нотўғри. Чунки у, “мен ота-онамнинг ўрнида нима қилган бўлардим”, деб ўйлай олмайди. Ҳиссий жиҳатдан чорасиз қолган бола ўжар, жиззаки бўлиб қолади. Бирор киши сўзлаётганда унда “Буни мен ҳам биламан”, “Бунга менинг ҳам ақлим етади”, деган фикрларни уйғотмаслигимиз керак. Агар ота-она бўлсангиз, бошқа ота-оналар билан ўтиришингизда фарзандингиз билан боғлиқ муаммо ҳақида сўз очсангиз, кўпинча “Мен фарзандимга бу усулни қўлладим, сен ҳам қўллаб кўр, фойдаси бўлади” деган гапни эшитасиз.
Narrator 2 Хўш, нега шундай деймиз? Қаршимиздаги инсонни тушунаётганимизни билдириш учун. Энди буни импатик ёндашув билан синаб кўринг. Дўстингиз билан гаплашиб турганингизда унга кўзингиз оғриётганини ва яхши кўра олмаётганингиздан шикоят қиласиз. Шунда дўстингиз сизга ўз кўзойнагини узатади: “Мана бу кўзойнакни ол, уйда яна битта бор”, дейди. Сиз дўстингиздан кўзойнакни олиб тақиб аввалгидан ёмонроқ кўра бошлаганингизни айтасиз. Сабаби сизларнинг кўриш муаммоларингиз турлича. Импатик ёндашувда “тана тили” жуда муҳим. Ўзаро муносабатларда сўзлардан ташқари биз фойдаланадиган бадан тили ҳам импатик алоқани таъминловчи муҳим восита саналади. Баъзида сўзлар етарли бўлмаганда самимиятимизни ифодалашда тана тилидан фойдаланамиз. Бундай пайтларда ўзаро муносабатларда бирор муаммо бўлмайди, яъни қаршимиздаги инсон “сен мени тушунмаяпсан” деган ҳаёлга бормайди.