MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сиз Худо учун яшашга кучингиз етиши ёки етмаслигини ўйлаб иккиланаётган бўлишингиз мумкин.

Азизлар, асло ташвишланманг. Агар сиз Худо учун яшашга қарор қилсангиз, У сиз муҳтож бўлган барча нарсани муҳайё қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган.

Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч қудрат билан ато этган.” Иккинчи Бутрус китобининг 1 боби 3 ояти. Ҳозирнинг ўзида Худо сизни яратишдан мақсадини амалга ошириб, Унга улуғворлик келтиришга таклиф қилади.

Фақатгина шу ҳақиқий яшаш йўлидир. Бошқа ҳаммаси шунчаки мавжуддир. Ҳақиқий ҳаёт ўзингизни тўлиқ Исога бағишлаш орқали амалга ошади. Агар сиз буни қилмаган бўлсангиз, сиз уни қабул қилиб унга ишониш кифоядир.

Муқаддас Калом ваъда беради: “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. ” Юҳанно китоби 1 боб 12 ояти.

Сиз Худонинг таклифини қабул қилмоқчимисиз? Биринчидан, ишонинг. Худо сизни севишига ва сизни ўзининг мақсадлари учун яратганига ишонинг. Сиз тасодиф эмаслигингизга ишонинг.

Сиз абадий яшаш учун яратилганингизга ишонинг. Худо сизни хочда сиз учун қурбон бўлган Исо билан муносабатда бўлиш учун танлаганига ишонинг. Нима иш қилганлигингиздан қатъий назар, Худо сизни кечиришини хоҳлашига ишонинг.

Иккинчидан, қабул қилинг. Исони ўз ҳаётингизга Раб ва Нажоткор сифатида қабул қилинг. Гуноҳларингиз учун Унинг кечиримини қабул қилинг. Сизнинг ҳаётингизнинг мақсадини бажаришга куч берувчи Унинг Руҳини қабул қилинг.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади.” Юҳанно китобининг 3 боби 36 ояти. Буни қаердан ўқиб ёки тинглашингиздан қатъий назар, мен сизни бошингизни эгиб сизнинг абадиятингизни ўзгартирадиган тинчгина ибодатга таклиф қиламан:

“Исо, мен Сенга ишонаман ва Сени қабул қиламан.” Олдинга олға. Агар сиз ушбу ибодатни самимийлик билан бажо келтирган бўлсангиз, табриклайман! Худонинг оиласига хуш келибсиз! Ҳозир сиз ҳаётингиз учун Худонинг мақсадини яшашни бошлашга ва уни топишга тайёрсиз.

Мен сизни бу ҳақда бирор кишига сўзлаб беришга ундамоқчиман. Сизга мадад керак. Бундай мададни эса фақатгина Худованд бера олади. Азизлар, мен сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтсам: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top