3:44

Исо инсонларга Худодан келганлиги кўрсатди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, утган сафарги дастурда биз Исони сувга чумгани хакида урганган эдик. Азизлар, саволлар устидан фикр юритдингизми? Агар саволларга жавоб излаган булсангиз рухиятингизга фойдаси албатта катта булади. Хазрати Исо сувга чумганидан сунг, руза тутиб ибодат килиш учун У сахрога жунади. У у ерда кирик кун давомида хеч нарса емади ва ичмади. Сахрода булганида у шайтон томонида куп васваса килинди.

Шайтоннинг васвасаларига хазрати Исо факат Мукаддас Каломдаги оятлар билан жавоб кайтарди. Анчагина булиб утган васвасаларга карамасдан Исо гунох килмади, ва факат Худонинг сузи билан шайтонга карши туришга мувоффак булди. Сахродаги васвасаларга бардош берганидан сунг, хазрати Исо Худонинг шохлиги хакида таълиб беришни бошлади. У дунёнинг шохлиги хакида эмас, аксинча Худо томонидан бошкараладиган шохлик, яъни Осмон шохлиги хакида таълим берар эди.

Худо одамларнинг юракларини бошкариш учун келган эди. Одамлар дунё шохлигининг фукаролари булишлари мумкин, лекин юрак ва калб Худо томонидан бошкарилган одам Худонинг шохлигига тегишли булади. Хазрати Исо Худонинг шохлиги келганлиги хакида купгина мужизалар курсатди. Чиндан хам, У курсатган мужизалар жуда яхши булиб, Худо кудратининг тимсоли эди.

Келинг, Мукаддас Каломни очиб, Матто хушхабарининг туртинчи бобидаги баъзи оятларни укиб курсак. Исо бутун Жалилани айланиб чиқди. У юртнинг ибодатхоналарида таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамлардаги ҳар турли касаллик ва дармонсизликни шифолаб юрди. У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли-туман дарду иллатлардан қийналиб юрганлар, жинга чалинганлар, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришар, У эса уларни соғайтирар эди. Жалила ва Ўнкент вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Ўрдуннинг нариги томонидаги юртлардан келган кўплаб халойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди. Азизлар, хозир укиганимиз Матто хушхабаридаги туртинчи бобнинг 23, 24 ва 25чи оятлари эди.

Бугун урганганларимиз устидан фикр юритишингиз максадида, сизга баъзи саволлар бериш истагидаман. Улар куйидагича. Шуни айтингчи, хозир укиган парчада, Исо Масих хизмати пайтида килган ишларни белгилаб бера оласизми? Хазрати Исо кандай мужизалар оркали Узини Худодан эканини намоён килди? Хазрати Исо одамларга шифо бергани нимани билдиради? Азизлар, ушбу саволлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтининг Мукаддас Калом булимига кириб хабар колдиринг. Келаси сафар яна эфир оркали учрашгунча хайир азизлар. Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top