2:57

Худонинг табассуми 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, агар биз бутунлай ишонсак Худо бизга табассум қилади.

Нуҳнинг Худони мамнун қилганининг иккинчи сабаби, бу маъносиз кўринсада у Худога ишонди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади.

У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди.” Ибронийларга мактубининг 11 боби 7 ояти. Ушбу манзарани тасаввур қилиб кўринг: Бир куни Худо Нуҳга шундай дейди: “Мени инсонлардан кўнглим совиди.

Бутун дунёда фақатгина сен Мен ҳақимда ўйлайсан. Аммо Нуҳ қачонки Мен сенга қараганимда табассум қиламан. Мен сенинг ҳаётингдан хурсандман, шунинг учун Мен бутун дунёни сувга ғарқ қилиб сенинг оиланг орқали барчасини янгидан бошлайман.

Сен оиланг ва ҳайвонларни қутқарадиган улкан кема ясашингни хоҳлайман.” Нуҳ шубҳа қилишига сабаб бўладиган уч муаммо бор эди. Биринчиси, ўша вақтда Худо ердан отилиб чиқадиган сувлар орқали далалар суғориларди ва Нуҳ илгари ёмғирни кўрмаганди.

Иккинчиси, Нуҳ океандан юзлаб келометрлар узоқда яшарди. Агар у кемани ясаганида қандай қилиб уни сувга олиб борарди? Учинчиси, ҳайвонларни тўплаб, улар учун ғамхўрлик қилиш учун муаммолар мавжуд эди.

Аммо Нуҳ шикоят қилиб тушкунликка тушмади. У Худога тўлиқ ишонди ва Худо унга табассум қилди. Худога тўлиқ ишониш бу У сизнинг ҳаётингиз учун энг керакли нарса нима эканлигини билишига ишонишдир.

Сиз Ундан ваъдаларига вафо қилиши, сизга муаммоларда ёрдам бериши ва керакли вақтда мумкин бўлмаган нарсаларни бажаришини кутишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.” Забур китоби 146 боби 11 ояти.

Нуҳ кемани 120 йил давомида ясади. У бир неча умидсиз кунларни бошидан кечирганини тасаввур қиляпман. Йилдан йилга ёмғирдан дарак бўлмаганида Нуҳ “Худо унга тўғридан тўғри гапирган тентак” сифатида танқид қилинган.

Унинг болалари ҳовлилари олдида каттакон кема ясалаётганидан хижолат бўлганликларини тасаввур қиляпман. Аммо Нуҳ Худога ишонишда давом этаверди. Ҳаётингизни қайси қисмида Худога тўлиқ ишонишингиз мумкин?

Азизлар, ишониш улуғлаш ҳаракатидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top