Ассалому алайкум азиз биродарлар. Худода бизнинг ҳар бир муаммомиз учун мақсад бор. У вазиятларни бизларнинг ўзгаришимиз учун ишлатади. Аслида, У бизни Масиҳга ўхшаб боришимиз учун бизнинг Калом ўқишимиздан кўра кўпроқ вазиятларга таянади.
Сабаби аниқдир: сиз вазиятларни кунда 24 соат қаршилайсиз. Исо бизга дунёда муаммолар бўлиши хақида огоҳлантирди. Ҳеч ким оғриққа чидамли эмас ёки азобдан озод эмас ва ҳеч ким ҳаётда муаммосиз яшай олмайди.
Ҳаёт кетма-кет муаммолардан иборатдир. Қачонки бирини ҳал қилсангиз, бошқаси сизни кутиб туради. Ҳаммаси ҳам катта эмас, лекин ҳаммаси Худо сизни ўстириши жараёнида керак бўлади.
Бутрус бизга муаммолар бўлиши табиий деб айтади, “Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар.” 1 Бутрус китобининг 4 боби 12 ояти.
Худо сизни Ўзига яқинлаштириш учун муаммоларни ишлатади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, Барча дардларидан уларни халос этар.” Забур китоби 33 боб 18 оят.
Сизнинг энг чуқур ва яқин улуғлашингиз ҳаётингиздаги энг қоронғу кунларингизда – юрагингиз чўккан, тарк этилганликни ҳис қилаётганингизда, бирор бошқа танловингиз бўлмаганда, оғриқ жуда кучли бўлганда ва фақатгина Худога қараганингизда бўлади.
Азоб вақтларида энг чинакам, қалбдан ва Худога самимий ибодат қиламиз. Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсак, юзаки ибодат қилишга кучимиз қолмайди. Жони Эрексон таъкидлаб ўтганидек, “Агар ҳаётимиз гуркираётган бўлса, биз Исони билиш, Унга яқин бўлиш ва У ҳақда гапириш борасида сусткашлик қилишимиз мумкин, аммо азоб чекаётганимизда Уни ҳақиқатан таниб биламиз.”
Биз Худо ҳақида баъзи ҳақиқатларни бошқа йўл билан эмас, фақат азоб чекаётганда ўрганамиз. Худо Юсуфни қамоқхонадан, Дониёрни шерларнинг инидан, Еремияни ўрага тушиб қолишдан, Павлусни уч марта кема фалокатидан ва уч иброний ёшларни қизиб турган ўчоқдан сақлаши мумкин эди, аммо У бундай қилмади.
У бу муаммоларни содир бўлишига йўл қўйди ва юқорида айтиб ўтилган ҳар бир киши бунинг оқибатида Худога янада яқинроқ бўлдилар. Муаммолар бизни Худога қарашга ва ўзимизга таянишдан кўра Унга таянишимизга ундайди.
Павлус бунинг учун шоҳидлик берди: “Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик.” 2 Коринфликларга мактубининг 1 боби 9 ояти.
Сабабидан қатъий назар ҳеч бир муаммонгиз Худонинг рухсатисиз содир бўлмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: dilkadh@najot.com Хайр саломат бўлинг.