2:40

Эгалик ҳуқуқи 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар бизга яхши маълумки Худо бутун коиотнинг Эгасидир,чунки уни Худо яратди. Ер ва уни тўлдирган ҳаммаси ҳам Унга тегишли.

«Худовандникидир бутун дунёю уни тўлдирган борлиқ, ер юзию барча унда яшовчилар. У денгизлар узра ерни бунёд этган, уммонлар узра уни маҳкам ўрнатган»-деб ёзилган Забур китобининг 23 боби 1ва2 оятларида.

У бизни яратгани учун, биз ҳам Унга тегишлимиз. Худо ҳаммасини Ўзининг шуҳрати ва шарафи учун яратди. Нимаики мавжуд бўлса, ҳаммаси, фақат, Худога тегишлидир, У Яратувчи ва Бунёдкор сифатида, жами борлиқ устидан хокимликка эгадир.

Худо Эга сифатида ҳамма нарса устидан ҳукм юргизади ва эгалик қилади, чунки У буларнинг ҳаммасини яратди. «Эй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга:

«Мени нима учун бундай ясадинг?» – дейдими? Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми?» Инсонга Худо оғиз беряпти, худди шунингдек, Худо уни гапира олмайдиган соқов қилиши хам мумкин.

Балким сиз бирор бир жисмоний камчилик билан туғилгандирсиз? Шошмай туринг! Ўз Яратувчингизга қарши ғазабланишга ошиқманг. Худо Ўз яратганини қайғусидан лаззатланадиган раҳмсиз золим эмасдир.

Аксинча, У бизга ёрдам беришни ва биз ҳақимизда ғамхўрлик қилишни хоҳлайди. Бу жуда кўп воқеаларда Исо Масиҳ кўрларни, карларни, соқовларни ва чўлоқларни шифолаганида кўринади.

Балким бизга нима учун дунёда бунча кўп кулфат борлигини тушуниш қийиндир? Ҳа, баъзан буни тушуниш жуда қийин. Доимо эсда тутишимиз лозимки, Худо оқил ва шаксиз Ўзининг яратгани учун ажойиб ва шонли мақсадга эгадир.

Ҳаворий Павлус Худонинг олий ҳукмронлигидан ва донолигидан ҳайратга тушиб, ҳаммаси Худодан эканлигини ва У абадий шуҳратга лойиқ деб, ҳайқирган эди. Худо бизни асрайди, агар Худо бутун борлиқни «қудратли каломи блан» асрамаганида, ҳамма нарса бир нафасдек, бир учқун сингари йўқ бўлиб кетарди.

Аммо, хамма нарса Унинг буюк марҳамати ва Унинг иродаси билан яратилгандир. Биз ҳеч нима билан, тамомила бизники деб ҳисобланадиганига эга эмасмиз, чунки бутун борлиқ У орқали ва Унинг учундир.

Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top