Ассалому алайкум азиз биродарлар, жанжални ҳал қилиш учун биринчи галда Худонинг усулини ишга солинг. Олдинги мавзуларимизда айтиб ўтилганларга қўшимча равишда, Исо жамоатга нисбатан учта оддий жараённи айтган: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат.
Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек: “Айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин.” Матто Хушхабар китоби 18 боби 16 ояти.
Жанжал вақтида, сизни жароҳатлаган инсонга айтишдан кўра учинчи шахсга шикоят қилиш васвасадир. Бу масалани янада чуқурлаштиради. Бунинг ўрнига, сиз тўғридан-тўғри ўша инсоннинг ўзига бориб айтишингиз керак. Шахсан гаплашиш доимо биринчи босқичдир ва сиз буни иложи борича тезроқ амалга оширишингиз керак. Агар икковларингиз ўрталарингизда масалани ҳал қилолмасангиз, икки ёки уч кишини чақириб буни ҳал қилиш керак.
Агар инсон янада ўз қайсарлигига ёпишиб олса, унда нима қилиш керак? Исо уни жамоатга олиб боришни айтади. Агар инсон шундан кейин ҳам тинглашни истасама, сиз у инсонга худди имонсиздек муомала қилишингиз мумкин. Чўпонингизни ва гуруҳ раҳбарингизни қўллаб-қувватланг.
Ҳеч қандай бенуқсон рахбар йўқ, аммо Худо уларга имонлилар учун маъсулият ва улар бирлигини сақлаш учун ҳокимият беради. Кишилар ўртасидаги тортишувларда бу қийин ишдир. Бунда чўпон жароҳатланган, жанжалкаш ва имонда ёш кишилар ўртасида туриб хизмат қилиши керак.
Бундан ташқари уларга ҳар бир кишини хурсанд қилиш вазифаси юклатилганки, ҳатто Исо ҳам буни бажаролмаган! Муқаддас Калом бизнинг хизматкорларга қандай муносабат қилишимиз ҳақида шундай дейди: “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар.
Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” Ибронийларга мактубининг 13 боби 17 ояти. Аммо сиз ҳам маъсулиятлисиз. Сиз ҳам Худога раҳбарларингизга қандай бўйсунганлигингиз ҳақида ҳисобот берасиз.
Муқаддас Калом чўпонларга турли хил имонлилар билан қандай муносабат қилиш кераклиги ҳақида очиқ айтади. Улар тортишишдан қочишлари, мулойимлик билан қарама-қаршиликни енгиб, ибодатда эса тортишмоқчи бўлганларни огоҳлантириш, уйғунлик ва бирлик учун илтижо қилиш, раҳбарларни ҳурмат қилмайдиганларга танбеҳ бериш ва бўлинишни хоҳлайдиган кишиларни жамоатдан чиқариб ташлашни айтади.
Агар биз раҳбарларимизга бўйсунсак, биз жамоатни сақлаб қоламиз. Чўпонлар ва бошлиқлар бизнинг ибодатларимизга, далдаларимизга, ҳурматимизга ва севгимизга муҳтождирлар. Азизлар, шу жойда мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.