3:22

Тажрибангизни амалда қўллаш

MP3

Салом азизлар. Сиз ҳаётдаги тажрибаларингиз орқали ўзингиз билмаган ҳолда шакллангансиз. Худо сизни қолиблаши учун уларга йўл қўйиб берган. Худога хизмат қилиш учун аниқлашда, ўтмишингиздан энг камида 6 тажрибани кўриб чиқиш керак, маслан:

• Оилавий тажриба: Оилангизда ўсишингизда нималарни ўргандингиз?

• Илмий тажриба: Мактабдаги энг яхши кўрган фанингиз нима?

• Иш тажриба: Қайси ишларни яхши кўргансиз ва уларда муваффақият қозонгансиз?

• Руҳий тажриба: Сизнинг Худо билан бўлган энг маъноли вақтингиз қачон бўлган?

• Хизмат тажрибаси: Илгари Худога хизмат қилганмисиз?

• Жароҳат тажрибаси: Қайси муаммолар, оғриқлар, тиканлар ва қийинчиликлардан бирор нарса ўргандингиз?

Кўпинча охирги категория, яъни Жароҳат тажрибасида Худо кишиларни хизматга тайёрлайди. Худо бирор оғриқни ҳам бекорга кетишини ҳоҳламайди! Аслида, сизнинг энг буюк хизматингиз энг оғир жароҳатингиздан келиб чиқади. Боласи туғма соқов ота-онага худди шундай касал билан оғриган хизматчилардан кўра ким ҳам яхшироқ хизмат қила олади? Пёниста кишига ўзи ушбу нарсадан эркинлик олган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади? Эри ташлаб кетган аёлга илгари у ҳам худди шуни бошидан кечирган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади?

Худо сизни бошқаларга хизмат қилишингиз учун айнан ўша қийинчиликлардан олиб ўтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.”(2 Коринфликларга 1:4)

Агар сиз ҳақиқатан ҳам Худога хизмат қилмоқчи бўлсангиз, сиз буюк ҳақиқатги тушунишингиз керак: Сиз ҳаётда афсусланган ва жирканган тажрибалар – сиз уларни яшириш ва унутишга ҳаракат қилаётган тажрибалар Худо сиздан улардан фойдаланиб бошқаларга хизмат қилишингизни ҳоҳлайди. Улар сизнинг хизматингиздир.

Худо сизнинг оғриқли тажрибаларингизни ишлата олиши учун сиз уларни бўлишишингиз керак. Сиз уларни ўраб ташлашни тўхтатишингиз керак ва самимийларча ўзингизнинг хатоларингиз, муваффақиятсизликларингиз ва қўрқувингизни тан олишингиз керак. Буни бажаришингиз сизнинг энг самарали хизматингиз бўлиши мумкин. Кишилар агар биз уларга Худонинг инояти бизга қандай фойда қилганини бўлишсак биз ўзимизни кучимиз билан мақтанганимиздан кўра анча кўпроқ далда оладилар. Павлус ушбу ҳақиқатни ўзининг кўп безовта бўлишини самимият билан тан олганида тушунган эди. У шундай деган, “Эй биродарлар, Асия вилоятида бошимизга келган кулфатлардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз.

Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто соғ қолишга умидимизни йўқотган эдик. Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай катта ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.”(2 Коринфликларга 1:8-11) Агар Павлус ўзининг ушбу тажрибасини яширганида эди миллионлаб кишилар бундан манфаат кўролмас эдилар. Фақатгина бўлишилган тажрибагина бошқаларга ёрдам бера олади. Оғриғингизни бекорга кетказманг; уни бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top