3:01

Муносабат 002

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, сиз Худо оиласига тегишли бўлиш учун яратилганиз учун ва ердаги ҳаётингиздан иккинчи мақсад, бошқаларни севишни ва улар билан алоқада бўлишни ўрганишингиз бўлгани учун, тинчликни ўрнатиш сиз ўрганишингиз керак бўлган муҳим маҳоратдир.

Афсуски, кўпчилигимиз жанжални қандай бошқаришни ўрганмаганмиз. Тинчликни ўрнатиш жанжалдан қочиш дегани эмас. Муаммодан қочиш, гўёки у йўқдек ўзимизни тутишимиз ёки у ҳақда гапиришдан қўрқишимиз аслида қўрқоқликдир.

Тинчлик Шоҳи Исо ҳеч қачон жанжалдан қўрқмаган. Баъзи вазиятларда У ҳатто бошқаларнинг манфаати учун жанжал қўзғатган. Баъзида жанжалдан сақланишимиз керак, баъзида уни қўзғатишимиз керак, баъзида эса уни ҳал қилишимиз керак.

Шунинг учун ҳам биз Муқаддас Руҳнинг узлуксиз бизни етаклаб туришига муҳтожмиз.Тинчликни ўрнатиш бу кишиларга нима истаётганини бериш эмас. Фақат беришимиз, эшик олдидаги оёқ кийимни артадиган латта бўлишимиз ва бошқаларга фақат сизнинг кетингиздан юришларига имкон беришимиз Исонинг фикри эмас.

У баъзи бир масалларда муросага келмаган ва ёвуз қаршиликка тик қараб турган. Имонли сифатида, Худо бизни “ўртамизда бўладиган келишмовчиликларни ҳал қилишимиз”га чақирган.

Қуйида муносабатларни тиклашга доир Каломга асосланган бъази қадамлар мавжуд: Албатта ҳар қандай ҳолатда инсонга мурожаат қилишдан олдин Худога айтинг. Муаммони Худо билан бирга муҳокама қилинг.

Агар жанжал ҳақида дўстингизга ғийбат қилмасдан аввал Худога ибодат қилсангиз, сиз Худо ёки сизнинг юрагингизни ёки сиз билан жанжаллашган кишининг юрагини ўзгартиради.

Агар ҳар бир муносабатларингиз учун кўпроқ ибодат қилсангиз, улар юмшоқроқ бўлаверади. Худди Довуд ўз саноларида амалга оширганидек, ибодатни ўз ҳиссиётларингизни очиш учун ҳам ишлатинг.

Худога кутган нарсаларингизнинг амалга ошмаганидан жуда хафа бўлганингизни айтинг. Унга бақиринг. У ҳеч қачон сизнинг жаҳлингиз, жароҳатингиз, ишонарсизлигингиз ёки бошқа ҳис туйғунгиздан ҳайратда қолиб хафа бўлмайди.

Шунинг учун қандай ҳис қилаётган бўлсангиз Худога шундай гапиринг. Кўпгина келишмовчиликлар қониқтирилмаган муҳтожликларда илдиз отади. Бу муҳтожликларнинг баъзилари эса фақатгина Худо тарафидан қониқтирилади.

Қачонки сиз дўстингиз, рафиқангиз, раҳбарингиз ёки оила аъзоларингиздан фақатгина Худо амалга ошира оладиган муҳтожликни кутсангиз, сиз ўзингиз умидсизлик сари йўналтирганга ўхшайсиз. Худодан бошқа ҳеч ким сизнинг муҳтожликларингизни қониқтира олмайди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top