Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азиз биродарлар, оғзингиздан кўра қулоғингизни кўпроқ ишлатинг. Бирор бир келишмовчиликни ҳал қилишдан олдин кишиларнинг ҳис-туйғуларига қулоқ солишингиз керак. Павлус шундай маслаҳат берган: “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 4 ояти. “Кўзлаш” сўзи юнон тилида skopos сўзидан олинган бўлиб, бу сўздан telescope ва microscope сўзлари келиб чиққан.
Бу жуда диққат билан қарашни билдиради! Далилларга эмас, уларнинг ҳис-туйғуларига диққат қилинг. Ечим қидиришдан аввал уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлинг.
Кишиларнинг биринчи ҳиссиётларига қараб гаплашманг. Уларнинг ҳис-туйғуларига токи улар ҳаммасини айтиб бўлиб ҳимоясиз қолгунларигача тингланг. Сиз қўшилмасангиз ҳам тушунганингизни билдириш учун бошингизни қимирлатиб қўйинг.
Ҳиссиётлар хар доим ҳам ҳақиқий ёки мантиқий бўлавермайди. Аслида, ғазабланиш бизни аҳмоқона ўйлашимиз ва ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Довуд бунга иқрор бўлган эди: “Менинг юрагим қайнаб турганда, Жон-таним азобда қолганда, Мен нодон ва жоҳил бўлиб қолдим, Сенинг олдингда ҳайвон каби эдим.” – деб ёзади Забур китобининг 72 боби 21 ва 22 оятларида.
Ҳаммамиз ҳам яраланганимизда ҳайвонга ўхшаб ҳаракат қиламиз. Бунга қарши, Муқаддас Калом шундай дейди: “Кишининг донолиги Унга сабр-тоқат беради; Ҳужумга бепарво бўлиш унинг улуғлигидан далолатдир.” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 19 боби 11 ояти.
Сабр-тоқат доноликдан келиб чиқади, донолик эса бошқаларнинг қарашларини эшитишдан ҳосил бўлади. Эшитиш шундай дейди: “Сенинг фикрингни қадрлайман, муносабатинг ҳақида ғамхўрлик қиламан, ва сен мен учун қадрлисан”.
Шундай ҳикмат тўғридир: “Кишилар улар билан нима ишинг борлигини билгунларигача, нима билишинг билан ишлари йўқ.” Муносабатларни қайта тиклашимиз учун “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” Римликларга мактубининг 15 боби 2 ояти.
Кишиларни жаҳлларини ютишимиз, ҳаттоки бу асосланмаган жаҳл бўлганида ҳам, бизни қурбонлик қилганимизни билдиради. Аммо ёдингизда бўлсин, биринчи Исо буни сиз учун бажарди. Исо асоссиз ва жирканч ғазабни сизни қутқариш учун ўзига ютди.
“Чунки Масиҳ ҳам Ўз-ўзини мамнун қилмади. Лекин Забурда У ҳақда ёзилганидек, “Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг устимга тушди.” – деб ёзилган Римликларга мактубининг 12 боби 3 оятида. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.