Ассалому алайкум азиз биродарлар. Ҳозирги кунда кимёвий ва биологик қуроллар ишлатиш тақиқланган, ва уларнинг заҳиралари кундан кунга камайтирилиб борилмоқда.
Биродарчилик муносабатларида ҳам, сиз заҳирангиздаги баъзи мулоҳазали кимёвий қуролларни йўқ қилишингиз керак: булар қоралаш, камситиш, таққослаш, даражалаш, ҳақоратлаш, ор қилиш ва истеҳзо қилиш. “Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин.
Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапиринглар.”- деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 5 боби 29 оятида. Қўлингиздан келганича биргаликда ҳаракат қилинг.
Павлус шундай деган: “Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 18 ояти. Тинчлик учун доимо нарх варақаси бўлади.
Баъзида бу бизнинг мағрурлигимиз билан баҳоланади; кўпинча ўзимизга қаратилган эканлигимиз билан баҳоланади. Биродарчилигингиз ҳаққи, муросага келиш учун, бошқаларга мослашишингиз учун ва уларнинг муҳтожликларини қондириш учун қўлингиздан келганча ҳаракат қилинг.
Исонинг айтган гўзал сўзларини шундай ифодалаш мумкин: “Агар сиз инсонлар билан рақобат қилиш ёки талашиш ўрнига улар билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилсангиз бахтлисиз. Шунда сиз ўзлигингизни топиб, Худо оиласидаги ўрнингизга эга бўласиз.” Матто Хушхабар китобининг 5 боби 9 ояти.
Ечимдан кўра қайта тикланишга кўпроқ аҳамият беринг. Ҳаммани бирор фикрга қўшилишини кутиш ҳақиқатсиз нарсадир. Қайта тикланиш муносабатга қаратилган бўлса, ечим эса муаммога қаратилган. Агар қайта тикланишга эътибор берсак, муаммо ўз кучини йўқотади ва номуносиб бўлади.
Биз фарқлилигимизни тушунмаган ҳолда ҳам муаммони ҳал қилишимиз мумкин. Масиҳийлар кўпинча самимий ҳолатда бир-бирларининг фикрларига қўшилмайдилар, аммо ранжитмаган ҳолда фикрга қўшилмаслик мумкиндир.
Айнан ўша ёқут бошқа тарафдан қаралганда бошқача кўринади. Худо уйғунликдан кўра бирликни афзал кўради ва ҳар бир масалага бир хил қарасак ҳам қўлимизни қўлимизга бериб юришимизни ҳоҳлайди.
Бу ечим топишни тўхтатишни билдирмайди. Сиз муҳокама ва мулоҳаза қилишда давом этишингиз мумкин, аммо бу бир уйғунликда қилиниши керак. Қайта тикланиш муаммони эмас ярашишни билдиради.
Ушбу мавзумизни ўқиб ким билан боғланишни ҳоҳлайсиз? Ким билан биродарчилигингизни тикламоқчисиз? Бошқа вақтни кутиб турманг. Айнан ҳозир тўхтанг ва ўша инсон ҳақида Худога гапиринг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.