3:00

Муносабат

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, муносабатлар муҳим деб айтишнинг ўзи етарли эмас.

Биз буни уларга вақт сарфлаш орқали исботлашимиз керак. Фақатгина сўзлар қадрсиздир. “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим,” — деб ёзилган биринчи Юҳанно мактубининг 3 боби 18 оятида.

Муносабатлар вақт ва ғайрат талаб қилади ва севгини ҳарфма-ҳарф айтишнинг энг яхши йўли хам вақтдир. Севгининг моҳияти биз нима ўйлашимиз, ёки нима бажаришимиз ёки бошқалар учун нима таъминлашимиз эмас, биз ўзимизни қанчалик бағишлашимиздир.

Эркаклар, айниқса, буни тушунмайдилар. Кўпчилик менга шундай дейди: “Мен болаларим ва рафиқамни тушунмайман. Мен улар хоҳлаган барча нарсани муҳаё қиламан. Бундан бошқа нима хоҳлашади?” Улар сени хоҳлашади, азиз дўстим!

Сенинг кўзларинг, қулоқларинг, вақтинг, эътиборинг, ҳузуринг, диққатингни хоҳлашади. Ҳеч нарса бунинг ўрнини босолмайди. Севгининг энг хоҳлаган нарсаси бу марварид ёки гуллар ёки шоколад эмас.

Бу диққат-эътибордир. Севги бошқа кишига шунчалик эътибор берадики, сиз ўзингизни ўша вақтда унутасиз. Эътибор шундай дейди: “Мен сенга энг қадрли бўлган мулким — вақтимни бермоқчиман.” Қачонки вақт ажратсангиз, сиз қурбонлик қилаётган бўласиз ва қурбонлик — севгининг моҳиятидир.

Раббимиз Исо Масих буни шундай атаган: “Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 2 ояти.

Сиз севмасдан бера оласиз, аммо сиз бермасдан сева олмайсиз. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди.” Юҳанно мактубининг 3 боби 16 ояти. Севги бошқа киши учун қулайлик, мақсад, хавфсизлик, пул, энергия ёки вақтдан воз кечишни билдиради.

Севги муҳим бўлганлиги учун ҳам, бу энг юқори вазифадир. Муқаддас Калом бунга такрор ва такрор урғу беради. Унда шундай дейилади: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” Галатияликларга мактубининг 6 боби 10 ояти. “Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 16 ояти.

“Яхшилик қилиш қўлингдан келса,муҳтожлардан ёрдамингни аяма.” Сулаймон Ҳикматлари 3 боб 27 ояти. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилда сизларнинг мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top