Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Шайтон бизга чексиз равишда ҳужум қилишга тайёр. Биз унга муваффақият билан қаршилик кўрсатишимиз ва ҳақиқатда мустаҳкам туришимиз зарур. У бизни қанчадир вақтга тинч қўяди, бироқ биз, яхшиси заифлашмаслигимиз ва ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак. У қайтиб келиш учун қулай пайтни кутаётгани ва бизни енгишнинг янги йўлларини ишга солишини билиб, зийрак бўлишимиз керак.
«Қачон шайтоннинг ҳужумларига чидашдан қутиламиз?» – деб ўйлаймиз. Самога борганимизда қутуламиз. Шайтон мени, ҳеч қачон васвасага солмаганида, бу хавотирланиш учун сабаб, деб билган бўлар эдим. Унинг ҳаракатлари менга ўнғайсизликлар келтирмаётгани учун эмас, аксинча мен унга ўнғайсизлик келтирма-
ётганим учун хавотирланишим керак. Мен унга бирорта ўнғайсизлик келтирмаётган бўлсам, демак, мен Худованднинг иродасини бажармаяпман. Душман бизни таъқиб қилишига ва ҳаётимизнинг охиригача бизга ташланиб ўтишига қарамай, биз унга қарши зарба беришимиз, монелик кўрсатишимиз, уни чекинишга мажбур этишимиз мумкин. Биз унга қарши, у бардош бера олмайдиган қурол билан курашишимиз мумкин. Сиз уни орқага қочишга юз тутишини истасангиз, уни мағлубиятини эслатадиган, Худонинг Сўзидан фойдаланинг. Мисоллар келтираман:
Колосаликларга мактубнинг 2-чи бо, 15-чи ояти: «Ҳукмронликлар ва ҳокимиятлардан қуролларини тортиб олиб, уларнинг устидан тантана қилиб, уларни ошкор шарманда қилди». Юҳаннонинг биринчи мактубидаги 4-чи боб, 4-чи оят: «…Ичингизда Бўлган бу дунёда бўлгандан устундир». Ишаъё пайғамбар китобининг 54-чи бобидаги, 17-чи оят: «Сенга қарши ясалган бирорта қурол муваффақиятли бўлмайди. Сен билан судда тортишадиган ҳар қандай тилни сен айблайсан. Бу Раббийнинг қулларининг меросидир! Уларнинг оқланиши Мендандир». Юҳаннонинг биринчи мактубидаги 3-чи боб, 8-чи оят: «Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун зоҳир бўлди». Колосаликларга мактубнинг 1-чи бобининг, 13-чи оят: «У бизни зулмат ҳукмронлигидан халос қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига олиб кирди».
Худонинг Сўзи ҳаётимизни ўзгартириш ва душманни енгиш кучига эга. Сўзни, нафақат билишимиз, шу билан бирга унга ишонишимиз ва итоат қилишимиз лозим. Сўзга итоаткорлигимиз, Худонинг амрларининг пайида бўлишимиз ва Унга маъқул ишларни қилишимизда намоён бўлади. Биз Сўзни билсак, Унга ишонсак ва итоат этсак, бу кўзларимиз ва юракларимиз Унга тикилганини билдиради ва шу аснода, У
бизга ғалаба қозонишга ёрдам беради. Сўзни ўрганинг. Уни онгингиз ва юрагингиз
билан таниб-билинг. Уни севинг, ёд олинг ва ҳақиқатни бутун борлиғингизга сингдириб боринг, шунда у ибодатларингизнинг ажралмас қисмига айланади.
Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.