3:13

Тўхтанг, билингки, Мен — Худоман

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Устозларнинг энг буюги Ўз шогирдларига: «Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин…» (Луқо 11:2), деб Ўзига нисбатан шахс сифатида мурожаат қилишларини насиҳат қилганини қувонч билан эсга олади. Муқаддас Китобда ёзилган одамлар бу «мутлақ ва баҳайбат» билан ўта шахсий тилда гаплашишган, пайғамбар ва руҳоний ҳам хотиржамлик ва қониқиш бахшида этадиган илиқ ва яқин садоқатдан ҳаяжонланган ҳолда Унинг билан бирга юришган.

Қудратлилик жамики қудратнинг йиғиндиси ҳисобланмайди, балки биз масиҳийлар Раббимиз Исо Масиҳнинг ва «Унга ишониб, абадий ҳаёт топажакларнинг» (1 Тим. 1:16) ҳаммасининг Отаси деб айтадиган Худо шахсининг хусусиятидир. Худони улуғловчи киши учун бу ҳақдаги билим унинг руҳий ҳаётида ажойиб куч манбаи бўлиб қолади. Мутлақ қудрат соҳиби бўлганлиги туфайли истаган нарсасини амалга ошира оладиган, Унинг учун қийин ва машаққатли нарсанинг ўзи мавжуд бўлмаган Зот билан биродар бўлишга эришиш учун, бу инсоннинг имони улкан қадам ташлаган ҳолда юқорига кўтарилади.

Тангри Таоло бутун Коинотдаги жамики кучларни бошқарар экан, У ҳамма нарсани бир текисда осонлик билан амалга ошира олади. Унинг ҳамма ҳаракатлари ҳеч бир қийинчиликсиз амалга ошади. Худо ўрнини тўлдириб туриш керак бўладиган қувватни сарф қилмайди. Худо ҳеч кимга қарам эмас ва шунинг учун У Ўз кучини янгилаш учун Ўзидан ташқаридан куч олишга зарурат сезмайди. Ўзи истаган нарсани амалга ошириш керак бўладиган ҳамма куч-қувват Унинг камаймайдиган мукаммалликдаги чексиз ибтидосида мавжуддир. Ўзимиздаги Худонинг буюклиги туйғусини йўқотган бир пайтда, биз имондаги хайр-баракамиздан ҳам, Худонинг иштирокини сеза билиш туйғусидан ҳам маҳрум бўлганмиз. Бизнинг Худога бўлган итоатимиз кўтаринки руҳда бўлмай қолди ва шу сабабли, Худо билан ибодатдаги сокин вақтда учрашиш учун руҳан эътиборни бир жойга тўплаш қобилиятини йўқотиб қўйдик. Ҳозирги кун масиҳийлиги ўзларида Муқаддас Руҳдаги ҳаётни сеза оладиган ва қадрлайдиган масиҳийларни юзага келишига имкон бермайди.

«Тўхтанг, билингки, Мен — Худоман» (Забур 45:11) деган сўзлар ХХ асрда яшаётган, ўзига ишонган ва бетартиблик ботқоғига ботган имонли учун ҳеч қандай маъно касб этмайди. Худонинг буюклиги тўғрисидаги тушунча эътиқод жуда кўп нарсага эришган, жамоатлар эса сўнгги бир неча юз йилларга қараганда янада гуллаб-яшанаган бир пайтда қўлдан бой берилган эди. Бироқ бизнинг ютуқларимиз асосан ташқи, талофатларимиз эса тўлалигича ички эканлиги бизни ташвишга солади. Айнан ички ҳолат имонимиз сифатига таъсир кўрсатишини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда ютуқларимиз янада тарқалиб бораётган талофатларимиздан кам эмас. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top