«Ҳушёр ва бедор бўлинглар, чунки душманингиз иблис бўкираётган шердай бировни ютиб юборишни излаб юрибди». Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Шайтон тўғри келган кишини ютиб юборолмайди. У фаол, лекин ўзини билдирмай юриб, ўзини тутиб берадиган кишиларни излайди. Баъзида шайтоннинг азобларига керагидан ортиқ даражада чидаб ўтирамиз. Ҳатти-ҳаракатларимизда чегаралардан чиққанимизда, шайтонга ҳаётимизнинг эшикларини очиб берган бўламиз. Шайтон бир нечта асосий усуллардан фойдаланиб, бизни ютиб юборишга ҳаракат қилади. Улардан тўрттасини санаб ўтаман: Шайтон бизни жисмонан ҳолдан тойдиришга уринади.
Биз ўзимизга яхши бўлишини истасак, яхши дам олиш, тўғри озиқланиш, спорт билан шуғулланиш ва доимий шифокор кўригидан ўтиб туришимиз лозим. Жисмонан яхши кўринишда бўлишимиз учун биздан талаб этиладиган, ҳамма нарсани бажаришимиз, боз устига, душманга бизни ҳолдан тойдиришига йўл қўймаслигимиз керак. Худованд: «Келаётган дам олиш кунлари дам олсанг,
айни муддао бўлар эди», «Сен бир ҳафтада уч марта спорт билан шуғулланишинг керак», «Ширинликларни ейишни бас қилиб, мева истеъмол қилишни бошла», деб айтса, биз ақлимизни ишлатишимиз ва Унга қулоқ солишимиз зарур.
Шайтон бизнинг ғайратимизни сўндиришга уринади. Атрофда, Худога хизмат қи-
лишга ҳаракат қилаётган одамлар кам эмас, аммо улар буни алоҳида иштиёқ билан қилишмайди. Улар бир пайтлар Раббий учун катта ғайрат билан меҳнат қилишган ва кучга тўла бўлишган. Ҳамма яхши билган нарсаларимиз, вақт ўтган сайин ўз қадрини йўқотади ва бизни руҳлантирмай қўяди. Биз нимагадир ўрганиб қолсак,
ўша нарса бошидагидек, бизни ўзига жалб этмайди. Бу шайтоннинг найрангларига киради. У биздаги оловни кам-камдан ўчириб боради. Худодан ғайратингиз сўнишига йўл қўймаслигини сўранг. Худованд биз руҳда ёнишимизни истайди:
Колосаликларга йўлланган мактубда ёзилганидек, «Нимаики қилсангизлар барчасини инсонлар учун эмас, балки Раббий учун қилаётгандек, бутун юрагин-
гиз билан қилинглар». Римликларга йўлланган мактубда эса, «Ғайратда сусайманг-
лар, руҳингиз билан алангаланинглар, Раббийга хизмат қилинглар», деб айтилган.
Тимўтийга йўлланган иккинчи мактубда эса, «Шу сабабдан, қўлларимни қўйишим орқали сенга берилган Худонинг инъомини алангалатиб туришингни сенга эслатаяпман», деб айтилган.
Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.