“Бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар…” Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Жамоат бошқарувчилари ўзлари ва ҳар қайсиси ўзи хушхабар етказганида; агар ўзларининг Исога бўлган имонлари ҳақида гувоҳлик беришганида; агар шогирдлар тарбиялаётган бўлсаларгина Буюк топшириқни жиддий қабул қилишади. Бундай олганда, улар кўп йиллар давомида мураббийлик билан шуғуллангани учунгина бошқарувчи, деб ҳисобланишадилар. Аввалгидек, уларнинг мураббийлик хизмати улар учун бош хизмат, деб ҳисобланиб қолади. Улар уни жамоат хизматининг керакли ўринга қўйишади ва унинг аҳамиятини тушунтириб, энг муҳим ишни қилмоқдалар; бундай хизматда улар намуна кўрсатмоқдалар.
Буюк топшириқни жиддий қабул қилиб, етакчилар муҳим муаммога дуч келмоқдалар, чунки жамоат бошқарувчилари кўпайишга интилишлари лозим. Бу жараён одамларни имонга келиш фурсатидан бошлаб, уларни ўқитилган мураббийларга айланишигача давом эттирилиши зарур. Жамоат бошқарувчиларининг вақтини ва ижодий кучини кўпи ана шунга сарфланиши керак. У жамоат қатнашчиларини амалий шогирдлик билан биргаликда олиб бориши лозим. Буюк топшириқни жамоат раҳбарлари учун жиддий қабул қилиши — бу ўзларини вақтларини ва уринишларини кўпроқ шогирдлар тарбиялашга сарф қилиш демакдир.
Ўзига хос жамоатнинг бошқарув гуруҳи — бу ҳақиқий маъмурий-хўжалик қўмитасидир. Демак, бошқарувчилар томонидан ўз ўрнини тушуниш, унинг тайёргарлиги ва жамоат ҳақида таассурот — бунинг ҳаммаси чўпон мураббий учун катта жасурлик ва меҳнат талаб қиладиган синов бўлади. Бошқарувчи биродарлар Буюк топшириқни жиддий қабул қилишлари учун, чўпон-мураббий уларга насиҳат бериш ҳуқуқига эга. Масиҳга итоат қилиш ва ҳосилдор хизмат ана шундан бошланади.
Жамоатнинг руҳий соғломлиги учун чўпон профессионал жиддий хавф бўлиб қолмоқда. Хавф сабаби жамоат яхши ўргатилган чўпонга унинг меҳнати эвазига тўлашда эмас. Профессионал чўпон ва нопрофессионал масиҳийларнинг фаолияти орасида табиий фарқ бор, шунинг учун улар орасидаги тенгсизликда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Чўпон жамоатнинг яхши саводли бошлиғи сифатида нопрофессионал чўпонни ёки хизматчини Масиҳ ишида ўз вазифаларини бажаришга ўргатади. Қисқача айтганда, чўпон ўз ортидан жамоат халқини хизматда олиб боришда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. У бунга ўқитилган ва унинг бурчи шундай. Бу табиий фарқ доимо бўлади.
Бироқ хизматчи ва дунё орасидаги чуқур фарқни алабатта тушуниб олиш керак ва бу тўғрисида жамоатларда кўп музокара қилишади. Хизматчиларнинг касбий тайёргарликка эга бўлган, руҳоний унвонли шахслар хизмат билан шуғулланиш кераклигидан келиб чиқади. Чўпон хизмат ишига муқаддас инсонларни тайёрлаш таълимоти машҳур ва таниш бўлишига қарамасдан, хақиқатда у кам ишлатилади.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.