3:27

Иккиюзламачилик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Иккиюзламачилик инсон қусурларидан бири. Каломда бу иллат ҳақида жуда кўп гапирилган, аммо афсуски, бу иллат имонлиларни ҳам четлаб ўтмаган. Сулаймоннинг Маталлар китобида Худованд ёқтирмайдиган нарсалар ҳақида ёзилган: “Олти нарса Эгамизга нафратли, етти нарса жирканчдир. Булар: манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар, ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар, ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.” Ёлғон гапириш айнан иккиюзламачиликка тегишли. Иккиюзламачилар ёлғонсиз яшай олмайдилар. Галатияликларга мактубида Павлус имонлилар орасидаги иккиюзламачиликни қоралайди. “Бутрус Антиохия шаҳрига келганда, унинг нотўғри иш тутаётганлигини очиқчасига юзига айтдим. Чунки Қуддусдан — Ёқубнинг олдидан баъзи одамлар келмасидан аввал Бутрус ғайрияҳудийлар билан бирга еб–ичиб

юрган эди.”

Narrator 2 Ўша пайтда яҳудий имонлилар баъзиларнинг фикрларига қўшилиб, ҳамма масиҳийлар суннат қилиниши керак, деб ҳисоблашарди. Аммо хушҳабарда бундай қонун йўқ. Энди одамлар қонун орқали эмас, Худога бўлган имони орқали қутқарилади. Бутрус ўша жойда ҳато қилади. Павлус шундай дейди: “ Аммо улар келгандан кейин Бутрус суннат тарафдори бўлганлардан хавотирланиб, ўзини четга олганди ва ғайрияҳудийлар билан бирга бир даструхонда ўтирмасди. Шунда бошқа яҳудий масиҳийлар ҳам Бутрусга ўхшаб иккиюзламачилик қилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилиги туфайли йўлдан озди. Мен эса улар Хушхабарнинг ҳақиқати бўйича иш тутмаётганини кўриб, ҳамманинг олдида Бутрусга шундай дедим: “Мана сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?”

Narrator 1 Афсуски, бизнинг орамизда ҳам, мана шундай хато қиладиганлар топилади. Худога шукурки, Муқаддас Калом биз имонлилар учун ёзилган. Бу Каломнинг бизга қандай фойдаси борлиги ҳақида Каломнинг ўзи шундай дейди: “Қадимги Битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу Битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим.” “Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.” Шундай. Худованд Каломини Худога интиқ юрак билан ўқисангиз, у сизнинг камчиликларингизни кўрсатади, далда беради ва тўғри йўлга йўналтиради. Иккиюзламачилик ҳақида Калом шундай дейди: “Ахир, бирор киши, гарчи ўзи

ҳеч нарса бўлмаса–ю, ўзини муҳим, деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади.”

Narrator 2 “Худони тан оламиз дейдилару, аммо ўз қилмишлари билан уни рад этадилар.” Иккиюзламачиликлар ҳақидаги энг машҳур оятлардан бири бу мана бундай жаранглайди: “Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?Ўз кўзингда хода бўла туриб, қандай қилиб биродарингга: “Кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлайлик”, — деб айтасан? Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидан

зирапчани чиқара оласан.” Иккиюзламачилар асосн мана шундай ҳаёт кечирадилар. Улар икки хил ҳаёт тарзини олиб борадилар ва ҳеч қачон қўлга тушмайман, деб ўз-ўзларини алдайдилар. Аслида ҳар куни гуноҳ қилишда давом этиб, ўз руҳий қасрини барбод қилаётган ва Худодан узоқлашаётган бўладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top