Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Чўпон инсонларга ваъз айтади: қанчалик имон кўп бўлса, шунча яхши; қанчалик томоша қизиқарли бўлса, у шунчалик аҳамиятли бўлади; ҳаётда энг муҳими — бу ундан завқланиб яшаш; инсоннинг асосий эҳтиёжларини таъминлаш керак – яхши уй, икки машина, тўланадиган уч ҳафталик отпуск, қаерда бўлса ҳам уйдан узоқроқда, жумадан душанбагача дам олиш имконларига эга бўлиш; агар сиз Анталияга бормаган бўлсангиз, спорт билан шуғулланиш учун костюм ва ноутбукингиз бўлмаса, демак сизни алдашибди. Бойликлар энди эҳтиёжларга алмаштирилди; эҳтиёжни қондирилиши асосланган ахлоққа муҳтож. Шунинг учун ҳозир “шон-шуҳрат қозониш” демасдан “эҳтиёжлик” дейишади.
Содиқликка эришиш қийин. Мураббий-чўпон келажак мақсадларга давомли содиқликни талаб қилганда, у жуда кўпни талаб қилади. Масиҳийча хабарни ўзи етарлича “абразив”дир, аммо уни шогирдликни кераклиги турида уқтирсалар, унда ишқаланиш кучи кўпаяди. Чўпон таклиф қилган устозлик-шогирдлик мавжудлиги давомли содиқликни талаб қилади. Америкача орзу ҳамма нарсага дарров эга бўлиш, бу эса юксак маънога тўлган масиҳийча ҳаётга қарши туради. Мажбуран қабул қилинадиган ҳаёт тарзига мувофиқ бўлишни хоҳлаб, ўз бурчини бажара олмаган масиҳийлар материализмга содиқлигини кўрсатишади. Ҳақиқий устозлик учун калит — бу халқнинг ҳозиржавоб муҳтожликларини қониқтирилишидан воз кечиш истагидир. Шогирдлик маҳкам ўрнашиб, биринчи ҳосил келтириши учун беш йилдан кўпроқ вақт талаб қилинади. Кўпгина чўпон ва жамоатга қатнайдиганларнинг бундай саёҳатларга нисбатан руҳий иштаҳалари йўқолди.
Жамоат рекламаларининг ижобий томонлари, оммавий фан ва замонавий технологияларининг усуллари ва техник йўллари Масиҳга хизмат қилиш ишида ёрдам берганда уларни ишлатиш керак. Дунёвий усуллар кўп бошқарувчи биродарларни ўзига жалб қилди. Масиҳий имонлилар саноқли одамларни жалб қиладиган энг янги воситаларнинг қармоғига илинишади – телемаркетинг, замонавий брошюра ёки мусиқавий томоша бўлсин. Умуман олганда ёндашиш жамоат аъзоларидан атрофдагиларга ўзларини Масиҳ ҳақидаги гувоҳлигини яхшилашдан кўра, жамоат етакчиларидан кўпроқ ижодий фикрлашни ва маблағ излашни талаб қилади. Биз тезкорликни ва енгилликни истаймиз. Биз нолдан минггача аъзоларга фақат ўнсаккиз ой ичида ваъзлар ёрдамида ўсган жамоатлар ҳақида турли ҳикояларни тинглаймиз. Бундай Геракл жасоратларни қўлга киритган соҳибкор-чўпонлар “шон шарафларга муҳтож” бўлган чўпонлар олдида сўзлашади, улар эса ҳайрат билан қулоқ солиб, ўзларининг жамоатларига қайтганда, тезлик билан “иш берадиган” усулларни ишлатишга ҳаракат қилишади. Ҳозирги яшнаш учун яшнашга иштиёқ, ғайрат ва завқ кўп чўпонларни ўз эътиқодларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.