3:22

Кучли истак

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон ўзи эришган нарсалардан-да кўпроқ нарсага эришишни истайди. Истак ва орзуларнинг бўлгани яхши. Аммо истакнинг ўзи камлик қилади. Ҳамма ҳам у ёки бу нарсани исташи мумкин, бироқ саноқли инсонларгина ўз истакларини амалга ошира оладилар. Агар бой бўлишни истасангиз, бойликсиз ҳаёт ҳақидаги ўйлардан кўра, сиз унга етишиш ва қўлга киритиш билан боғлиқ ёқимли ҳаёлларни кўпроқ ўйлашингиз керак. Сизда бойликка эга бўлиш истагидан ҳам кучлироқ истак бўлиши керак. Аниқроғи сизда уни қўлга киритиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳиш бўлиши зарур. Бу хоҳиш шундай кучли бўлсин-ки, агар керак бўлса, сиз унинг учун ҳар қандай қийинчиликни, тўсиқни енгиб ўтишга тайёр бўлинг.

Narrator 2 Атрофимизда чекишни, ичишни ташламоқчи бўлганлар, озишни истаганлар кўплаб топилади. Аммо улар ўзларидаги шу мақсадни амалга оширишга кучли истак топмагунларича, ниятларига етолмайдилар. Демак бундан шундай хулоса чиқарамиз: Агар сиз ҳаётда нималаргадир эришмоқчи бўлсангиз, буни бажариш учун ҳаммадан устун келувчи кучли истакка эга бўлишингиз керак. Бойликка етишишда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳиш сиз-у бизга муваффақиятни қўлга киритиш учун қатъиятли бўлишни ўргатади. Ҳаётимизда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳиш бўлмаса, арзигулик ҳеч нарсага эришолмаймиз. Чунки мақсадга етишиш учун қаттиқ ҳаракат, қатъият ва ўз зиммасига олинган мажбуриятларга амал қилиш талаб этилади. Атрофингиздаги одамлар сизга турлича маслаҳатлар бериши мумкин. Аммо сиз уларга сиз истаётган нарса қўлингиздан кела олишини исботлашингиз зарур.

Narrator 1 Бир бизнесменнинг ресторани касодга учраб ёпилиш арафасида турарди. Шунда у ўзида бор нарсани ишлатиб, бойлик орттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У ўзи кашф қилган зираворлар билан қовурилган картошкани тарғиб қилиш учун жуда кўп шаҳарларда, минглаб ресторанларда бўлди. Баъзи ресторандагилар унинг гапларини жиддий қабул қилишмаган бўлса, бошқалари унинг таклифини рад этганлар. Бироқ икки-уч ресторангина, унинг зираворлар солиб қовурилган картошка рецептини сотиб олишга, шу таомдан тушган хақнинг бир неча фоизини кашфиёт эгасига беришга рози бўлибди. Шундай қилиб у биринчи қадамини ташлади. Дастлаб, икки-уч ресторан билан ишлаган бўлса, кейинги йилида 5-6 ресторан у билан ишлашга рози бўлган. Шундай қилиб у аста-секин ўз мақсадига эриша бошлади. Бу қатъиятли, меҳнаткаш бизнесмен тез орада миллионерга айланибди.

Narrator 2 Ҳаётингиз сиз ўйлагандай, орзу қилгандай кетмаётган бўлса, ортга назар ташланг. Сизни бойликка эришишингизга ҳалал берадиган қандай қусурларингиз бор? Нима сабабдан кўп қийинчиликка учрагансиз? Бу ҳақида ўйлаб, ўша қусурларингиздан воз кечишга, унинг ўрнига янги, сизни муваффақиятга бошлайдиган сифатлар, қатъият, сабр-тоқат, меҳнаткашлик каби сифатларни ўзингизда шакллантиринг. Кейин эса, ҳеч нарсага эришолмасангиз, келажакда сизни қандай қийинчиликлар кутаётганини тасаввур қилинг. Бундай фикрлар салбий ҳиссиётларни уйғотади, лекин бунинг натижасида ўз ҳаётингизни ўзгартириш учун ҳамма нарсадан устун келувчи кучли истак пайдо бўлса, шунча жафоларни эслашга арзийди. Сиз олдингизда турган тўсиқни енгиш учун ўзингизда кучли истак пайдо қилишга уриниб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top