3:40

Калом қувғинлар ҳақида

MP3

“Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. (Мат.5) Салом азизлар. Исо Масиҳ номи учун воз кечган нарсаларимизни биз аслида юз баробар қилиб қайтариб олишга интиламизми? Албатта. Ошиғи билан қайтариб оламиз ҳам. Таъқиблар билан биргаликда. “Хушхабарни Дервия шаҳрида тарғиб қилиб, кўп шогирд орттиришгандан сўнг, Листра, Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтдилар. Йўл-йўлакай Исо шогирдларининг жонларига жон қўшиб, имонда собит бўлишлари учун далда берардилар. “Худонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак”, — деб насиҳат қилардилар” (Ҳаворийлар 14:21, 22). Исо Масиҳ ҳақиқатдан ҳам бизга намоён бўлишини хоҳлаймизми? Шубҳасиз. “Биз ҳар томонлама жабрланамиз, лекин эзилмаймиз. Мушкул аҳволда қолдик, аммо умидимизни йўқотмаймиз. Қувғинга учраймиз, лекин иложсиз эмасмиз. Ерга қулаймиз, аммо яксон бўлмаймиз. Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз. Бизнинг фоний баданимизда Исонинг ҳаёти намоён бўлсин деб, биз, тириклар, Исо учун ҳамиша ўлимга топширилмоқдамиз” (2 Коринфликларга 4:8-11). Биз чиндан ҳам Исо Масиҳда мўмин ҳаёт кечиришни истаймизми? Худди шундай. Павлус ҳам дўстларини ўзининг кетидан боришга даъват этади: “…ўқишда, ҳаётда, имон-эътиқодда, хоҳиш-истакда, олижанобликда, сабр-тоқатда, қувғинларда, азоб-уқубатларда, наинки мен учраган ва бошимдан кечирган таъқибларда – ҳамма-ҳаммасидан Раббий мени халос этди”. “Сен эса менга эргашдинг, таълимотим, турмуш тарзим, мурод-мақсадим, имон, севги ва сабр-тоқатимдан намуна олдинг. Бошимга келган қувғинларни – Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида чеккан азобларимни эшитдинг. Қандай қувғинларга сабр-тоқат қилдим! Раббим мени ҳаммасидан қутқарди. Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар” (2 Тимўтийга 3:10-12). Шундай қилиб, олдин – азоб-уқубат, сўнгра – ҳузур-ҳаловат. Лекин қувғинларнинг муқаррарлиги ҳақида қаерда айтилади? “Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли ер юзига қайтиб келади” (Матто 10:23). “Лекин илдизи йўқ, беқарор киши бўлгани учун, калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлган ҳамон васвасага тушиб қолади” (Матто 13:21). “Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли барча халқлар сизлардан нафратланади” (Матто 24:9). “Худонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак…” (Ҳаворийлар 14:22). “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар” (2 Тимўтийга 3:12). Ваҳий китобининг 2-боб, 10-оятида шундай сўзлар ёзилган: “Бошга тушадиган азоб-уқубатлардан ҳеч қўрқма. Мана, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни олиб зиндонга ташлайди, ўн кунгача азоб чекасизлар. Ўлимгача содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман”. Ва ниҳоят, Масиҳнинг Ўзи ҳам қувғинга учрамаган, деб ким инкор қила олади? Қолаверса, Унинг азоб-уқубатлари қанчалик оғир бўлганлигини тасаввур қилиш ва тушуниш жуда оғир. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 15-боб, 20-оятида Масиҳ шундай дейди: “Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар…”. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top