3:01

Охирзамоннинг келиши

MP3

”Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар. Ўз виждонларини гўё қизиган темир билан доғлаган ёлғончиларнинг риёкорлигига қойил қоладилар. Улар уйланишни ман этадилар ва Худо яратган ҳар хил овқатлардан тийилишни буюрадилар. Ҳолбуки, ҳақиқатни билиб олган имонлилар шукрона қилиб овқат ейиши керак. Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Агар шукрона билан қабул қилинса, ҳеч бир нарса рад этилмаслиги лозим. Чунки у Худонинг каломи ва дуо билан муқаддас қилинади. (1Тим 4)”.

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Хазрати Исонинг қайтиб келиши яқинлашгани сари, қоронғи кунларни ҳам, кўпроқ келиши ҳақидаги огоҳлантиришларни, Худо Каломининг ҳамма жойида кўрса бўлади. Калом бизга дойим бу қоронғи кунларнинг келиши ҳақида гапириб келган, лекин биз баъзида, маълум башоратларни нотўғри ўқиймиз. Бу оятни ўқиганда, биз оҳирзамон ҳақидаги башорат деб қабул қиламиз. Лекин бу ердаги “оҳирги замонлар” деган ибора, бутун замонни, яъни Раббимиз Исо Масиҳнинг биринчи келганидан то Унинг ерга яна қайтиб келишигача бўлган вақтни айтади. Павлус оҳирзамонда содир бўладиган фалокатларнинг маълум вақтда содир бўлишини айтмаган. У фалокатларнинг қайтарилиш замонлари ҳақида, уларнинг оҳирзамон кунларида қайта-қайта келиши ҳақида айтади.

Лекин Калом шу тарзда, бу замонларнинг оҳирига яқинлашгани сари, ёвузлиги ва таъсири борган сари кучайиши ҳақида айтади. Ҳозирги кунда, дунёнинг бир жамиятида яшашимизни борган сари яҳши тушуниб бораяпмиз. Энди эса, бошқа ҳалқлар билан бизни, эътиқод ва вақт масофалари илгаридек ажратмайди. Дунёнинг бошқа бурчагида содир бўлган нарса эртасига бизга ҳам, етиб келади. Буни яҳшигина англаймиз. Биз яшаб турган дунёдаги шароит яҳшиланиш ўрнига ёмонлашмоқда. Ҳар бир виждони бор одам, дунёнинг аҳволини кўриб, буни тан олиши керак. Самимий одамларнинг мақталган ечимлари ишламаяпти. Кўпчилик умид боғлаган бу ечимлар, яъни, таълимот, илм-фан тараққиёти, иқтисодий ривожланиш, қонуниятни яҳшиланиши, буларнинг ҳеч бири ишламаяпти.

Бу дунёда уларга жой йўқ ва улардан воз кечиш керак демаяпман. Улар маълум даражагача ишлайди, лекин муаммони бартараф этмайди. Борган сари вазият баттар бўлиб бормоқда, чунки бошида айтиб ўтганимиздек, муаммо ҳеч қачон ташқи ва устги жойларда эмас. Муаммо аслида чуқурроқда, одамларнинг юракларида ва қалбларида жойлашган. Бу одамлар дунёни эгаллаб олган шавқатсиз ва енгиб бўлмайдиган кучлар томонидан бошқарилади. Павлус уларни “қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронлар” деб атайди. Уларни фақат Исо Масиҳнинг озод қилувчи кучи енга олади. Сиз ҳам шундай деб ўйлайсизми? Чиндан ҳам, хазрати Исонинг озод қилувчи кучи кўпгина, балки барча муаммоларни енга оладими?

Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top