3:06

Каломдаги қувғинлар

MP3

Салом азизлар. “Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганда, руҳонийлар, маъбад миршаббошиси ҳамда саддуқий мазҳабидан бўлганлар уларнинг устига бостириб келдилар. Улар Исони ибрат қилиб кўрсатиб, ўликларнинг тирилиши ҳақида халққа таълим бераётганлари учун, дин пешволари жуда аччиқланган эдилар. Бутрус билан Юҳаннони ушладилар ва энди вақт кеч бўлди, деб эртагагача уларни қамоқхонада қолдирдилар. Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кетишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар. “Бу одамларни нима қилишимиз керак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз. Лекин халқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна тағин бу исм тўғрисида бошқа ҳеч кимга сўзламасинлар”, — дейишди. Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим берманглар, деб буюрдилар. Лекин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бериб: “Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўғри бўладими? Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз”, — дейишди.” (Ҳав 4:1-3; 15-20)

Масиҳийни катта шижоат билан Исо Масиҳга гувоҳлик беришдан ўзга нарса қувғин ва таъқибларга учратмайди. Хушхабарга қаршилик кўрсатилаётган кўплаб мамлакатларда масиҳийларга йиғилишлар ўтказишга, ибодат қилишга, Муқаддас Китобни ўқишга ва Исо Масиҳ ҳақида ўзаро суҳбатлашишга рухсат этилган. Бироқ Исо ҳақида кимгадир нималарнидир айтиб Уни тарғиб қилиш қатъиян манъ этилган. Шундай мамлакатлар борки, у ерда Масиҳга юз тутишни даъват этганларни қамоққа оладилар ва ҳатто ўлдирадилар ҳам. Америка Қўшма Штатларининг давлат ўқув юртларида Масиҳ ҳақида гапиришни қонун таъқиқлайди. Сўнгги пайтларда Исо Масиҳни кўчаларда ваъз қилаётганларни тўхтатиб жарима соладилар ва уларни қамоққа ташлайдилар. Ишхоналарда У ҳақда гапириш эса, кўпинча ноқонуний ҳаракат сифатида қабул қилинади.

Масиҳга шоҳидлик қилганингиз учун сизни қачонлардир азоблаганларми? Худди шундай таъқибни бошидан кечирган кимса ҳақида бирор нимани биласизми? Агар мамлакатингизнинг ҳукумат аъзолари Хушхабарни тарқатишни қонундан ташқарида деб эълон қилса, сиз бундай қонунга бўйсунасизми ёки ҳукумат қонунни бузиб, унинг аянчли оқибатларидан азоб чекишга қарор қиласизми?

Азиз Ҳаворийларнинг фаолияти Китобида таъқибга учраганлар ҳақида кўп мисоллар келтирилган: Масалан, Ҳаворийлар фаолияти Китобидан 5-боб 17-42-оятларини ўқинг. Олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг қувғинига Бутрус ва бошқа ҳаворийлар дуч келишдан қўрқмаганликларини билиб олинг. Ҳаворийлар фаолияти китобининг 6 ва 7-бобида имони комил, илоҳий қудратга тўлган ва ажойиб мўъжизалар кўрсатган Стефан исмли бир йигит тасвирланади. Масиҳий Жамоатга, шахсан Стефанга ҳужум қилинади ва эндигина оёққа тураётган жамоатларни таъқиб қилиш ана шундан кенг тарқаладии ва шиддат билан ўсиб боради.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top