3:15

Шайтон стратегияларининг турлари 8 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Масиҳийликни йўқ қилишни мўлжаллаган таъқиблаш жараёнини тўрт босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич — сиз ўйлаганингизга жавобан пўписаларнинг сабаби — сизни руҳий ҳиссиётларингиздан ва орзуларингиздан жудо қилиш мақсадида сизни манипуляция қилиш ва алдаш учун. Иккинчи босқич — гувоҳлик қилишдан ва ишончингизни тўхтатишга мажбур қилиш мақсадида сизни жим бўлишингиз ва ноумидликка дучор бўлишга мажбур қилиш учун гапларингизга жавобан –зулм ўтказмоқ. Учинчи босқич — қилмишингизга жавобан қамоқ жазоси, сизни назорат остида тутиб, сиздан ҳамдардлик ва севгингизни тортиб олиш мақсадида мағлубиятга учратиш. Тўртинчи босқич — биринчи навбатда сизни шахс сифатида йўқ қилиш мақсадида, мавжудлигингизга жавоб тариқасида сизга бўлган ўлим.

Ҳамма босқичларда одамлар қувғинларга дуч келишлари мумкин, аммо душманнинг охирги мақсади — ўлим бўлиб қолаверади. Масиҳийларга нисбатан қувғинлар тарқалгани ҳақида тушунтирадиган уч босқичли жараён ҳақида гапириш мумкин.

Биринчи босқич ўзи ичига гуруҳ ҳақида ёлғон хабарларни тарқатишни олади, натижада булар……ирқий камситишга олиб келади.

Учинчи босқич олдинги тайёрлов жараёнининг амалий натижаси бўлган — таъқиблашдир.

Агар бирорта гуруҳ ҳақида, масиҳийларни ҳисобга олган ҳолда, ёлғон хабарларнинг тарқалиши узоқ вақт давом этса, унда ўша гуруҳга нисбатан ирқий камситиш бошланиши билан қувғинга дуч келганларида, уларга ҳеч ким ёрдам бермайди, чунки бу мамлакат аҳолиси ғоявий ишловдан ўтказилди. Агар ирқий камситишлар тўхтатилмаса, унда, одатдагидек, қувғинлар бошланганда ҳеч ким аралаша олмайди.

“Вазият қувғинларга келганда, ҳеч ким қувғинга дуч келганларни тарафдори бўлмайди, чунки одамлар ҳар қандай усуллар билан ўзларининг пассивлигини оқлай бошлайдилар, масалан, мана бундай: “Биласизми, улар ҳақиқатдан ҳам ёмон одамлар, улардан шуни кутса бўларди”, –огоҳлантиради руҳоний Канделин. —

Биринчи фаза — ёлғон хабарлар тарқалганини кўрганимизданоқ, биз дарҳол ҳаракатимизни бошлашимиз керак. Агар биз ҳаммамиз ёлғон хабарларни тарқатиш босқичида ҳужумларга қарши бирлашсак, акс ҳолда, ўз ниҳоясига, келиши муқаррар бўладиган жараённи дунёнинг ҳар қандай мамлакатида тўхтата оламиз”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top