Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Китобдаги Ваҳий китобини ўқиганимда охир замон тезлашаётганини ҳис қиламан. Ундан ташқари ўша вақтда ёзилган ва келажакдаги етти жамоат бу қандай жамоатлар экан, деган савол ҳам тинчлик бермайди. Маълум бўлишича, бу жамоатларнинг тахминий манзили бу Кичик Осиё экан. Ваҳийдаги бу етти жамоат Рим Империяси ҳукмронлиги даврида Кичик Осиёда жойлашган жамоатлар эди. Гарчи, Рим империясидан кейин бу жойлар Мусулмон ҳукмронлиги қўлига ўтган бўлса ҳам археологик қолдиқлар бу жойлар ҳозирга қадар Туркия ҳудудида эканлигини кўрсатади. Ваҳийда ёзилган етти жамоат ғарбий Кичик Осиё, ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган бўлган. Эгей денгизи бўйлаб Ғарб ва Шарққа қадимий кириш йўли бўлган. Бу шаҳарлар қадимий маданий марказлар бўлган. Рим ҳукмронлиги остида бўлган бу шаҳарлар Исо Масиҳдан кейин ҳам жуда аҳамиятли шаҳарлар бўлган.
Narrаtor 2 Ҳаворий Юҳанно бу ваҳийни кўриб қоғозга туширганида биринчи асрнинг охирлари эди. Биринчи шаҳар – Эфес, яъни ҳозирги Селжук, Эгей денгизи устидаги Кичик Осиёнинг пойтахти ва порт шаҳри бўлган. Эфес ҳозир ўзининг қадимий ёдгорликлари, арклари ва кўчалари билан машҳур. Кейинги шаҳар бу Смирна/Измир. Смирна Эфеснинг шимолида жойлашган бўлиб, ўша пайтдаги энг кучли савдо сотиқ ривожланган шаҳар эди. У порт шаҳар бўлгани учун энг кўп савдо-сотиқ бўладиган жой шу шаҳар эди. Смирнанинг ҳаробаларини бугунги Измир шаҳрида кўриш мумкин. Кейинги шаҳар Пергам/Бергама. Бу шаҳардаги жамоат таълимотларни бирлаштириб ташлаган ва тавба қилиши керак бўлган дунёвий жамоат эди. Бу шаҳар Кайкус дарёси бўйидаги пасттекисликларда жойлашган бўлиб, милоддан аввалги учинчи асрдан бери Юнонлар ва Римликларнинг диний марказига айланган эди. Тиятира бу жозибадор пайғамбар аёлга алданган жамоат эди.
Narrаtor 1 Тиятира Ғарбий Кичик Осиёда, Эгей денгизидан 67 км ичкарида жойлашган шаҳар бўлган. Бу қадимий шаҳар ўзининг тўқимачилик ва бўяш савдоси билан машҳур бўлган бўлса, ҳозирда унинг ўрнида Туркиянинг Ахисар шаҳри жойлашган. Сардис/Сарт – Ваҳий китобида бу жамоатга қарата шундай дейилган, “Сардисдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Худога хизмат қиладиган етти руҳни Бошқарувчи, қўлида етти юлдузни Тутгувчи шундай демоқда: сенинг ишларингни биламан. Сени тирик дейишади, аммо ўликсан. Сенинг ишларинг Худойим назарида тугал эмаслигини билдим. Уйғон! Жамоатинг нобуд бўлмоқда. Имонини сақлаб қолганларга қўшилиб, жамоатингни
мустаҳкамла.” Бу шаҳар ғарбий Кичик Осиёда, Поктол дарёси қирғоқлари бўйида, Эфес ва Смирнадан салкам 100 км ичкарида жойлашган эди. Ҳозирда бу шаҳар Сард деб аталиб, қадимий маъбадлар ва ҳаммомлари, ҳаробалари билан машҳур.
Narrаtor 2 Филаделфия/Алашеҳир жамоати сабр-тоқат билан биродарларча севги кўрсатишда давом этган жамоат эди. Филаделфия ғарбий Кичик Осининг Когамиз дарёси бўйида жойлашган бўлиб, Смирнадан 127 км узоқликда жойлашган. Филаделфия ўзининг турли хил маъбадлари ва сиғинадиган жойлари билан машхур. Кейинги жамоат – Лаодикия/Денизли. Ваҳийда бу жамоат ҳақида шундай ёзилган, “Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. Эҳ, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг!…” Бу шаҳар Ғарб билан Шарқни боғлаб турувчи савдо йўли, Ликус дарёси водийсида жойлашган эди. Ўша пайтларда Лаодикия Рим ҳукуматининг сув тизимлари учун асосий марказ сифатида танилган.