3:32

Шайтон стратегияларининг турлари 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Масиҳийларни миллий динининг олдинги шаклларига, яъни бобокалонларининг мажусий худоларига, қайтариш учун шайтон давлат бошқарувчиларини қўзғатади ва бунинг ҳаммаси ватанпарварлик ёки “тўғри тушунилган” миллатчилик учун.

Индуизм ёки синтоизмга ўхшаш регионал ва миллий дин тарафдорлари дин аниқ бир регионга ёки халққа боғланган бўлиши керак дейишади. Баъзи ҳиндлар ва непалликлар ўзларининг ватани деб Ҳиндистонни ҳисоблашади, яъни Инд дарёсининг водийсини ва улар ўйлашича Индуизмдан ташқари, ҳамма бошқа динлар бегона бўлиб, империалистик характерга эга. Нодавлат диннинг тарафдорларини давлат ёрдамидан маҳрум этадилар. Бир пайтлар Монгол давлат хавфсизлиги қўмитаси масиҳийликни “чет эл дини” деб ҳисоблашарди ва замонавий монгол қонунлари масиҳийлик “монгол анъаналарига қарши” чиққан дейишади.

Мексика шаҳарларининг бирида, жанубий Чьяпа штатидаги шаҳар ҳокими, уларнинг эътиқоди “бизнинг маданиятимизга ва анъаналаримизга қарши боряпти” деб, масиҳийлар учраган қувғинларни оқлашга ҳаракат қилди. Маҳаллий бутпараст жамоанинг руҳий фаолиятида қатнашишдан бош тортгани учун ўн минглаб масиҳийлар ўз уйларидан қувғин қилиндилар.

Ҳар йили ўтказиладиган машҳур маросимда қатнашишдан бош тортган масиҳийларга, Свазиленд регионининг бир қабила бошлиғи, битта сигир жаримасига буюрди. У, анъанага кўра, декабр ойида ўтказиладиган биринчи ҳосил байрамининг маросим рақсида ўз ҳоҳиши билан қатнашмаган, ўзининг қўлида ишлайдиган одамларнинг рўйхатини тузгани ҳақида хабар берди. Жарима солинганларнинг орасида бир чўпон ҳам бор эди ва уни, ўзининг ваъзида свазининг маданиятига қарши чиққанида айблашди.

Масиҳий жамоатининг йигитлари ҳам биринчи ҳосил байрамида қатнашишдан бош тортишди, чунки бу маросимда улар ўз қўллари билан қора ҳўкизни ўлдириши керак эди. Бундай ҳаракатлар масиҳий аҳлоқ тушунчасига қарши деб ҳисоблайдилар, жамоат етакчилари. Чўпонлар қабила бошлиғи белгилаган жаримаси учун судга шикоят аризасини беришга қарор қилишди. Шайтоннинг севимли усули бу динни халқ билан ва халқни дин билан бир хил деб ҳисоблаш. Бундай тузоқдан қандай бўлса ҳам масиҳийлар ўзларини четга олишлари керак, акс ҳолда улар қўпол равишда Масиҳ Танасининг ўсиш принципини бузган бўладилар, чунки Унда (Масиҳ Танасида) “энди на яҳудий бор, на юноний…” (Гал. 3:28).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top