Narrator 1 «Худо боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, есаларингиз ўласизлар, деб айтган», деди хотин. Илон эса: «Йўқ, ўлмайсизлар», деди»
Ассалому алайкум қадрдон биродар. Кўрдингизми? Ёлғон туфайли момо Ҳаво гуноҳга қўл урди. Шайтон аввал бошида момо Ҳавони ва одам Атони қандай алдаб ўз тўрига илинтирган бўлса, у бугун ҳам шундай ишлайди. Худо ўласизлар, деган бўлса ҳам, шайтон ўлмайсизлар, деб айтади. Яъни, у Худонинг сўзини ёлғонга чиқаради. Айтмоқчиманки, шайтон шоҳлигида ёлғон гапириш одатий бир ҳол. Дунёдаги қадриятлар ёлғон ва алдов, риё ва мақтанчоқлик, ҳасад ва адоват, ўч олиш ва кек сақлаш каби нарсалар устига бунёд бўлган. Шунинг учун ҳам бу дунёни “ёлғон дунё” деб атайдилар. «Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир» (Юҳ 8:44).
Narrator 2 Зулм қилаётган, билиб-билмай гуноҳ ишлар билан машғул бўлган одамлар ўзларининг аслида Зулмат Шоҳлигига хизмат қилаётганларини билмайдилар. «Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар-ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар , ўғрилар, тамагирлар, ичкиликбозлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар» (1Кор 6:9-10). Ушбу оятларда айтилган ёмон ишларни биз ҳам қилганмиз. Ҳаммамиз ҳам гуноҳ ичида яшаганмиз. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ туфайли гуноҳлардан оқландик. Агар бундан кейин ҳам ёлғон гапириб, яна бошқа ёмон нарсаларни қиладиган бўлсак, Худо Шоҳлигида биз учун ўрин бўлмайди!Шайтон шоҳлигининг қоидалари, касалликлар, қуллик ва назорат каби нарсаларга асосланган.
Narrator 1 Шайтон инсон ҳаётини ўз назорати остига олгач, бечора халқ, шайтон хоҳлаган ишларни бажариб юраверади. Яъни шайтон шоҳлиги бошқариш, мажбурлаш каби қоидалар асосида фаолият кўрсатади. Масалан, ароқхўрлар ароқ, ё наркоманлар наркотик қабул қилмай қўйса, уларда титроқ бошланади. Мен бир куни бир наркомандан бу ҳолат қандай бўлади, деб сўрадим. У: «Худди бутун танангдаги суяклар синаётгандай бўлади», деб жавоб берди. Кўряпсизми, шайтон шу тарзда уларни яна наркотик қабул қилишга мажбурлайди. Бундай ҳолатга тушгач, у одам яна наркотик сотиб олиш учун пул излайди. Пул топиш учун энди ҳатто ўғриликка ҳам, қароқчиликка ҳам, одам ўлдиришга ҳам тайёр. Пул топгач, яна наркотик қабул қилади ё ароқ ичади, охир-оқибат хотини билан ажрашиб, оиласи бузилиб кетади. Шундай эмасми? Касалга дучор бўлган одамлар: «Мен бу дунёда кўп азоб чекдим, энди у дунёда азобланмайман», деб ўйлашади.
Narrator 2 Бу нотўғри. Дўзах – азобсиз бўлмайди. Шайтон эса инсонни бу дунёда ҳам азоб чексин, деб алдаяпти. Кейин нима қилади? Эмчиларга, табибларга , бахшиларга ё авлиёларга қатнашни бошлайди. Шайтон одамни уларга йўналтириб, Худодан яна ҳам узоқлаштиришни истайди. «Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб , хизмат қиладилар”. Худо эса: «Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Бу оятлардан маълумки, осмондаги, ердаги ҳамма нарсалар Худо томонидан яратилган нарсалар. Бахшими, табибми, авлиёми, фолбинми – ҳаммаси яратилган хилқат. Ҳукмдор Худо эса, яратилган нарсаларга сиғинма, фақат Менинг Ўзимга сиғин, дейди.