3:11

Оғир кунлар келиши муқаррар

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Чугуевка Сибирь посёлкасидаги рус масиҳийлар жамоати имонлиларининг гувоҳлик беришича, уларнинг зиммасига тушган кўплаб қийинчиликлар Инжил Хушхабарини тарқатиш иштиёқига нафақат путур етказмади, балки меҳнат қилиш истагини ҳам мустаҳкамлади:

«Аввалдан Худо оғир кунлар келиши ҳақида уларни огоҳлантирган, бу башорат уларга куч–қувватни ато этарди. Уларнинг ишончлари комил: Худонинг инояти уларга сўнгги муваффақиятни таъминлайди.

КГБ ходимларидан одамларнинг таклифини қабул қилиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган. Худога итоат қилиш давом этарди, Масиҳ Хушхабари тўғрисида гувоҳлик беришни ва Худо Каломини кенг ўрганишни ташлаб қўйишмади. Хушхабарчиларнинг бир нечта гуруҳи – уларнинг ихтиёрида икки автомобиль ва тўртта мотоцикл бор эди – ҳар ҳафта ваъз қилишга чиқишар эди…

Чугуевкалик хушхабарчилар ўзларининг маслаклари билан бошқалардан ажралиб туришар эди. Узоқ йиллар давомида ўз ҳолича яшаган ва шу билан бирга ёлғизликдан нолиган масиҳийни учратгач, улар одатда шундай деб сўрашар эди: “Сиз хизмат қилаётган жойда бирор кимса сизнинг масиҳий эканлигингиздан хабардорми?”

Кўпинча уларнинг саволларига салбий жавоб беришарди. Шунда хушхабарчилар қуйидагича маслаҳат берардилар: “Иш жойингиздаги дўстларингизнинг бирортасига Масиҳ уларни севишини айтиб кўринг”, — қоидага кўра, бу одам хушхабарчилар билан бўладиган кейинги учрашувга, албатта, хизматдаги дўстини етаклаб келади», деб айтишар эди.

Масиҳий эра кириб келишидан анча олдин Худо ҳаммани бир неча бор огоҳлантирган: Уни яхши кўрган барча одамларни иблис қувғин қилади, чунки иблиснинг ўзи Уни ва Унга тегишли бўлган ҳамма нарсани ёмон кўради. “Сендан мен паноҳ топдим, эй Худованди карим! – деб илтижо қилади Довуд. – Ҳамма қасдимга тушганлардан қутқар, халос эт! Акс ҳолда, шердайин жонимни тишлаб парчалар, чилпарчин бўлурман, халоскорим қолмасдан” (Забур 7:2, 3). Ушбу сўзлар ажойиб тарзда милодгача 110 йилда яшаган Игнатнинг зорланишига ўхшаб кетади. Бундай сўзларни Игнат Траян императорининг майдонига – оч шерларга ем бўлишга олиб чиқилишдан олдин айтган эди: “Мен – Масиҳ буғдойининг бошоғиман, токи мен Унинг ҳузурида тоза нон сифатида намоён бўлишим учун, ҳайвонлар мени ғажиб ташлашди”.

Забурнинг 118-сано, 86-оятида Довуд-пайғамбар бўлажак Жамоат ҳақида каромат қилган: “Барча амрларинг ҳақдир Сенинг, ноҳақ изимга тушганларга қарши туриб, менга ёрдам юборгин”. Худо халқининг қувғинларга учраши Масиҳ келишидан юзлаб йиллар олдин башорат қилинган. Ҳозирги вақтда таъқиб ва қувғинлар ҳамон давом этаётганлигига ажабланмаслик керак. Қолаверса, уларнинг кучи борган сари ошмоқда.

Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top