3:40

Фарзандга маслаҳатлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Ота-она фарзанди улғаяётган пайтида унга турли мавзуларда маслаҳатлар беради ва йўл-йўриқ кўрсатади, бу ота-онанинг мажбурияти. Аммо масала мактабдаги безорилар ҳақида бўлса-чи? Унда фарзандингизга безорилар билан ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида маслаҳат беринг. Болада ўзини тутиши мумкин бўлган йўллардан бирини танлаш имкони бор: безорига қарши зарба қайтариб, четроққа чиқишини сўраш. Ота-она сифатида болаларингизни тенгдошлари таҳқирлаганларида улар ўзларини қандай тутишни билишлари учун қуйидагича маслаҳат беринг: Безори ва зўравонлардан узоқроқ юр. Ҳеч ким қўлидан ушламайдиган ва ўзинг “тажоввузкор”, деб билган болалар тўпланиб турган жойдан узоқроқ юр ва дўстларингдан ёрдам олишга ҳаракат қил. Ўзингни тутишинг ва ҳатти-ҳаракатларинг ишончли ва қатъий бўлсин. Тўғри тур ва безорининг кўзларига тикка қара.

Narrator 2 Агар қўрқиб кетсанг, буни унга билдирма. «Бас қил! Бу менга ёқмаяпти!» деб айт. Бу сўзларни жиддий қиёфада ва қатъий оҳангда айтишга ҳаракат қил. Агар безори шаштидан қайтмаса, ундан нари кет. Агар таҳқирлашлар тўхтамаса, болаларга ҳеч қачон биринчи бўлиб қўл кўтармасликни, лекин индамай турмасликни маслаҳат беринг. «Сизларнинг энг асосий ҳимоянгиз – овозингиз, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни ҳимоя қилиш учун куч ишлатишга тайёр туринг”. Бир жасур болакай безорига унинг барча таҳдидлари ёлғон эканини тикка айтганида, ҳалиги безори жим бўлиб қолганини кўрганман. Агар фарзандингизнинг устидан кулишаётган бўлса, қандай ёрдам бера оласиз? Сиз энди фарзандингизни таҳқирлашаётганини қандай билиб олишни ва унга қандай маслаҳат беришни биласиз. Лекин бундай вазиятда таҳқирлаш қурбони бўлган боланинг ота-онаси, яъни сизлар нима қилишингиз лозим? Фарзандингизга ишонинг.

Narrator 1 Уни ҳиссиётга берилувчанликда ёки заифликда айбламанг. Болани айбламанг. “Агар ўзинг бундай қилмаганингда” каби гапларни айтманг. Бундай гаплар безоридан жавобгарликни олиб, қурбоннинг бўйнига қўйиши мумкин. Боланинг ўзига бўлган ишончини орттиринг. Унинг муваффақиятлари ва эришган ютуқларини болага эслатинг ва ўзидаги қобилиятларни уйғотишида унга ёрдам беринг. Бола билан саҳна ўйинлари ўйнанг. Зўравонга жавоб қайтаришни ўрганиши учун саҳна ўйинлари ўйнанг. Уни ҳафа қилаётганликларини ҳеч кимга айтмасликни фарзандингизга ваъда берманг. Безорининг бундай ҳулқи яхши эмаслигини ва бунга нуқта қўйиш кераклигини фарзандингизнинг юзига айтинг ҳамда нима қилмоқчи эканингизни ҳам айтинг. Барча тафсилотларни аниқланг. Жанжални ким, қачон ва қаерда бошлаганини, фарзандингизни ҳимоя қилмоқчи бўлган болалар ёки гувоҳлар бўлганини аниқланг.

Narrator 2 Вазиятни фарзандингизниинг ўқитувчиси билан ҳотиржам муҳокама қилинг. Агар ўқитувчи бу ҳолатга эътибор бермаса, директорга мурожаат қилинг. Кўпгина мактабларда таҳқирлашга қарши сиёсат олиб борилади. Ўқитувчи билан биргаликда ҳаракат режасини ишлаб чиқинг. Кейин бу режа амалда тадбиқ этилганини ва таҳқирлаш тугаганини кузатинг. Безори боланинг ота-онаси билан юзма-юз учрашиш орқали муаммони ҳал қилишга уринманг. Агар мактабда ўқувчиларни ўз тенгдошлари таҳқирлаётган бўлса, бу муаммога мактабнинг муаммоси сифатида қаранг. Бу муаммони ҳал қилиш учун мактаб психологи, ўқитувчилар ва директорни жалб қилинг. Фарзандингизга бошқа болалар билан дўстлашишни ўргатинг. Унинг ҳимоя гуруҳини мустаҳкамлаш учун фарзандингизнинг дўстларини уйингизга таклиф қилинг. Афсуски, эртами-кечми болалар ўзи билан қўпол муомалада бўладиганлар билан тўқнаш келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top