3:13

Ҳатти ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш

MP3

Болалар тарбияси, уларни имкон қадар яхши ва мукаммал шахс бўлиб вояга етиши борасида турлича фикр ва мулоҳазалар бор. Фарзанднинг ёмон хулқини тузатиш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Ўтган сафар биз унинг бир турига, яъни жазолаш мавзусига тўхталгандик. Ундан ташқари яна бир тури мавжуд. Болани яхши томонга йўналтириш жараёнида яхши хулқи учун фарзандни рағбатлантириш, унга ёқтирган нарсасини бериш, ноўрин ҳатти-ҳаракати ёки қилиқлари учун телевизор кўришни ман этиш ва тан жазоси беришни ўз ичига олади. Суҳбатларимиз давомида фарзанд хулқини ўзгартиришни чуқур таҳлил этиш имкониятимиз йўқ, лекин шунга қарамай, айрим, асосий нуқталар устида тўхталишимиз мумкин.

Аввало, боладаги хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш чораларини кўпинча ҳиссий тарбия билан чалкаштириб юборадилар. Сиз ҳар доим боланинг хатти-ҳаракати ва қилиқларини ўзгартириш билан банд бўлиб қолсангиз, у ҳолда фарзандингиз сизнинг меҳрингизни ҳис қилмай қўяди. Нима учун дейсизми? Биринчидан, хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзлаштириш дегани шартсиз муҳаббат эмас. Бунда фарзанд фақат ўзини яхши тутган ҳолатлардагина рағбатлантирилади. Иккинчидан, ҳатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш чоғида фарзанднинг ҳис-туйғулари, ҳаяжони ҳисобга олинмайди. Бундай усулга маҳкам ёпишиб олган ота-она билан фарзанд ўртасидаги самимий меҳр-муҳаббатга ғубор қўниши турган гап.

Агар биз фарзандимизнинг манфаатини ўйлаб ёки шу ишни бажариш орқали ҳузур-ҳаловат олишини истаб бирор хатти-ҳаракатни амалга оширадиган бўлсак, хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш усулига ортиқча мурожаат қилмаслигимиз лозим. Бола ташқи томондан ўз хатти-ҳаракатларини яхши томонга ўзгартирган бўлса ҳам, юраги бу ишлардан қониқмайди. Кейин эса бирор хатти-ҳаракатни бажарганида «Нима учун бажараяпман?», деган саволга нотўғри жавоб топади.

Энг охирги муаммо сифатида айтиб қўйиш жоизки, ота-она хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш усулларига қанчалик ёпишиб олган бўлса, фарзанд ҳам бунга жавобан ота-онасига шу усулни қўллаши аниқ. У фақат ўз ҳузур ҳаловати учун ота-онаси нима деса, шуни бажарадиган бўлади. Бу айёрлик деб аталади.

Ким ўз фарзандини айёр қилиб ўстиришни истаса, у хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш усулларига тинмай мурожаат қилаверсин. Бу хатти ҳаракат ва қилиқларни ўзгартиришнинг салбий томони ҳисобланади. Агар унинг ижобий томонига келсак, хатти ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш усулларининг бола тарбиясида ўзига ҳос ўрни бор. Лекин бу асосийси эмас, асосийси, шартсиз ва ўринли муҳаббатдир. Фарзанд мунтазам равишда ўзини ёмон тутса, ноўрин хатти-ҳаракатларидан афсусланмаса, очиқ исён қилса, хатти-ҳаракат ва қилиқларни ўзгартириш усулларидан фойдаланиш яхши самара беради. Ака ука бир бири билан жиққамушт бўлишади, бу ҳол ҳар куни давом этади. Бу ҳолатда ота-она жазолаб ҳам кўришди, илтимос ва буйруқлар ҳам бўлди, бироқ ҳеч бири кор қилмади. Хўш нима қилиш керак? Уларга нисбатан рағбатлантириш усулини қўллаб кўриш лозиммикан?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top