3:41

Нега келишмовчиликлар бўлади?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Оилавий ҳаёт қанчалик ширин ва мазмунли бўлмасин, унинг қийин ва сизни ўйга толдирадиган томонлари ҳам бор. Оилавий ҳаётнинг яна бир қирраларидан бири бу келишмовчиликлар. Келин-куёвга кўпчилик, бахтли яшанг ва ҳеч қачон биринчи жанжалингиз бўлмасин, деб тилак билдиради. Нега? Чунки агар биринчи жанжал бўлмаса, демак, уларнинг орасида ҳеч қачон жанжал бўлмайди. Аммо бу инсонга ҳос нарса эмас, тўғрими? Жанжалсиз оила – жуда ҳам идеалдек эшитилади. Бироқ афсуски, ҳаётда идеал оила бўлмайди. Кўпчилик ёш жуфтликлар турмуш қураётганларида ҳеч қачон жанжаллашмай, умриларининг охиригача бахтли ҳаёт кечиришни ният қилишади. Бироқ улар гуноҳли дунёда яшаётганларини унутадилар. Бу дунёга келган ҳар бир чақалоқ, гуноҳга мойиллик билан туғилади. Ахир, бу гуноҳ бизга Одам Атодан мерос-да.

Narrator 2 Муқаддас Китоб бу ҳақида шундай дейди: “Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар

ўладиган бўлиб қолди, чунки ҳамма гуноҳкордир.” Муқаддас Китоб бу гуноҳли табиатимизни “эски ўзлигимиз”, деб атайди. Бу эски ўзлигимиз гуноҳли ишлар қилганимизда, Муқаддас Руҳ бошқарувида эмас, ўз танамиз ихтиёрига қараб иш кўрганимизда билинади. Муқаддас Китоб гуноҳли ишларни яна, “тананинг ишлари”, деб ҳам атайди. Бу тана ишларининг бир қисми Галатияликларга 5 боб 20-21 оятларда келтириб ўтилган, “Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик, бутпарастлик, фолбинлигу иссиқ–совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш, бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар.”

Narrator 1 Буларни билган ҳолда, ҳар бир имонли оилада эр ва хотин тананинг эмас, руҳнинг самараларини кўрсатиб яшаса, улар жанжалдан ҳоли бўлишади. Бунинг учун Муқаддас Китобда эр-хотинлар бир оила бўлиб қандай яшаши керак бўлса, шунга амал қилишнинг ўзи етарли. Агар масиҳий оилада жанжал чиққудек бўлса, демак, эр ёки хотин Худонинг Каломига амал қилиб яшашни тўхтатиб, тана истакларига берилиб яшашни бошлаган бўлади. Агар масиҳий оилаларда жанжал бўлганини билсангиз, “Никоҳингизда қандай муоаммо пайдо бўлди?”, деб сўраманг, аксинча, “Масиҳийча ҳаётингизнинг қаерида узилиш бўлди? Ёки масиҳийча ҳаётингиз қандай кетяпти?”, деб сўранг. Жанжаллар ва ҳафагарчиликнинг ечими – Масиҳ. Агар жанжал бўлиб ўтган бўлса, нима қилиш керак? Исо Масиҳ бизга Ўзининг издошлари келишмовчиликларни қандай бартараф этишлари кераклиги ҳақида айтган эди.

Narrator 2 Бу нафақат биродарларга нисбатан, эр-хотинлар учун ҳам айтилган. Матто 18:15-17 оятлар шундай дейди, “Агар биродарингиз сизга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига боринг. У билан якка ҳолда гаплашиб айбини юзига айтинг. Агар у сизга қулоқ солса, сиз орангиздаги биродарлик ришталарини тиклаган бўласиз.” Бу оятлардан ташқари, “Бир-бирингизга нисбатан кечиримли ва сабрли бўлинглар”, кечирим бериш, мулойимлик билан тузатиш ҳақида ёзилган оятлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммасини эр-хотин муносабатларига қўллаш мумкин. Шундай қилиб, қандай яшаётгангизга диққат қилинг. Агар руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, оиладаги келишмовчиликларни ҳам Худонинг иродасига кўра тинчлик билан ҳал қила оласиз. Мабодо, келишмовчиликлар тез-тез бўлаётганини сезсангиз, руҳий ҳаётингизга диққат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top