3:46

Ҳаётим мазмуни

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун бир биродар ўзининг гувоҳлигини биз билан бўлишиб шундай дейди: “Мен мусулмон оилада туғилиб тарбия топганман. Менинг мусулмончиликка астойдил кўнгил қўйиб ўрганишимга онам сабабчи бўлганлар. Отам эса фақат йилда икки марта ҳайит байрамларида масжидга бориб номоз ўқир эдилар. Ундан ташқари рўзани ҳам қолдирмай тутардилар. Онам эса ҳасталиклари туфайли мусулмончиликда белгиланган талабларнинг ҳеч бирини бажара олмасдилар. Онам тез-тез Қуръон ўқиб маъносини менга тушунтириб берардилар. Опам ҳам мусулмон эканлигидан фаҳрланар, аммо имонига кўра яшамас эди. Мен 10 ёшга етганимда Исо Масиҳ ҳақида эшитдим. Бир куни қариндошларимдан бири менинг саволимга кўпгина жавоблар бериб, охирида, “Масиҳийлар, Уни гуноҳларимиз учун қон тўкишга келган Қурбонлик Қўзиси, деб атайдилар”, деди.

Narrator 2 Мен дарсдан ташқари Қуръондаги оятларни, пайғамбарлар ҳақидаги ҳикояларни тинглашни ёқтирардим. Менга айниқса, Исо Масиҳнинг ҳикояси жуда ёқар эди. Менинг Исо Масиҳга юз буришим бирданига содир бўлмаган, Исо Масиҳни Нажоткорим деб тан олишим ҳам силлиқ кетмаган. Бунинг учун жуда кўп синовлар ва қийинчиликларни бошимдан кечирганман. Мен Исога келишимдан олдин қийинчиликлар пайтида кўп марта Исо Масиҳнинг Ўзи менга гапирган ва турли йўллар билан мўъжизалар қилган. Қуръон ўқиганимда, унинг 19 сурасини ўқишни ёқтирардим. У ерда Исо Масиҳ ҳақида ёзилган эди. Бу сурани деярли ҳар куни ўқирдим. Яқинларимга масиҳийлик ҳақида саволлар берардим, аммо ҳеч биридан тайинли жавоб ололмасдим. Ҳаммаси бир гапни такрорлашарди, “Масиҳийликни ўрганишдан фойда йўқ, ҳамма ҳақиқатлар Қуръонда ёзилган”. Қуръонни мустақил ўқиб ўрганишни бошладим.

Narrator 1 Уни ўқиганим сари дилимда саволлар кўпая бошлади. Қуръондаги иккита катта сура Исо Масиҳнинг ҳаёти ҳақида ёзилган бўлса ҳам, ҳеч бирида, нима учун хоч Масиҳийлар учун бунчалик аҳамиятли экани ҳақида тушунтирмасди. Кейинроқ катта синфга ўтганимизда дастуримизга дин ҳақидаги дарслик қўшилди. Унда мусулмон дини инсониятга берилган биринчи ва ягона дин эканлиги, ҳамма пайғамбарлар ислом динини ваъз қилгани ва охирги пайғамбар Муҳаммад эса уни ўрнатиш учун келгани ҳақида ўргатишди. Устозимдан, Худонинг бошқа китобларини ҳам ўқишни сўраганимда у, “Бунинг иложи йўқ, чунки бу китобларнинг бари Муҳаммад келгунича ўзгартириб бўлинган”, деб жавоб берди. Мен Масиҳийликни мустақил ўрганишга қарор қилдим. Қуръонда Исо Масиҳга бошқа пайғамбарлардан кўпроқ эътибор берилган. Қуръонда Унинг қилган мўжизалари ҳақида ҳам ёзилган.

Narrator 2 Исломий қарашларга кўра, Худованд Ўзи ҳақида баён этиш учун пайғамбарларини юборган, аммо ёвуз кишилар уларни ўлдиргач, Худонинг баёнотлари унутилган. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Ислом динини бутун дунёга ёйишга астойдил ҳаракат қилган. Аммо Масиҳийлик бундай демайди. Унга кўра Худованд бошиданоқ тузган режасини охиригача, Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилишигача давом эттирган. Бир куни амакиваччаларимдан бири мендан лойиҳасига ёрдамлашиб юбориш учун ёрдам сўради. Иккимиз эски китоблар дўконига бордик. Китоб растасида эски, жуда ҳам юпқа бир китобни кўрдим. У Марк хушхабари эди. Жуда ҳам хурсанд бўлдим. Уни сотиб олиб уйга учдим. Ўша куни бу хушхабарни уч марта ўқиб чиқдим. Аммо у ердаги “Худонинг Ўғли” деган сўзга тушунмадим. Ўша бетнинг пастида эса бу ибора, жисмоний эмас руҳий маънода қўлланилгани тушунтирилган эди. Бу ҳақида опамга айтдим. У эса эшитишни ҳам истамади. Унинг айтишича, Қуръондан бошқа ҳеч бир китоб ҳақиқий эмасмиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top