3:34

Менинг ҳикоям

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Менинг ҳикоям Совет иттифоқи давридан бошланган. Мен мусулмон оилада туғилиб вояга етганман. Менинг халқим ислом динини 6-7 асрларда қабул қилган. Ёшлигим Совет иттифоқи даврларига тўғри келгани учун ҳам мактабда атеистик руҳда тарбия топган эдим. Аммо бувим динга қарши сиёсатга қарамай, ҳар куни номоз ўқишни канда қилмасди. Мактабни тугатгач, мусулмон динига қизиқишим кучайди. Ислом дини ҳақида бир нечта китоблар ўқидим. Мусулмон оилада улғайганим учун ўзимни мусулмон деб ҳисоблардим. Мен русча адабиётларни ҳам ўқишга қизиқардим. Дўстларимдан бири менга Инжил китобини берди. Уни ўқиб чиққач, жуда яхши китоб экан, деб ўйладим. Мен ҳатто бу китобнинг асл мазмуни нимадан иборат эканини ҳам уқмаган эдим. Университетга киргач икки йилдан кейин, ўқишимни Қўшма Штатларда давом эттиришни орзу қилдим.

Narrator 2 Шунинг учун Америкада ўқишга хужжат топширдим. Мени қабул қилишди. 1993 йилнинг кузида ўқишимни Америкада давом эттирдим. Оилам ва дўстларимдан узоқда ўзимнинг кимлигим ҳақида ўйлашга кўпроқ вақт бўлди. Қизиғи шундаки, менинг хонадошим масиҳий экан. У мендан нимага ишонишим ҳақида сўраб қолди. Мен эса унга “Мусулмонман”, деб жавоб бердим. У мендан ислом дини ҳақида сўради, мен эса унга тўлиқлигича ва кўп маълумот беролмаганимдан уялдим. Шундан сўнг Ислом дини ҳақида кўпроқ ўрганишга қарор қилдим. Бир куни институт биноси ёнида сайр қилиб юрсам, Ислом дини ҳақида дарс бўлиши ҳақида ёзилган эълонни кўриб қолдим. Мен ўша дарсга ёзилдим. Ўрганганларимдан мамнун бўлдим. Кейин эса ташкилотчи талаба билан гаплашиб ҳақиқий мусулмон бўлишим учун нималар қилишим кераклигини сўрадим. У менга Саловот айтиш, Қуръон ўқиш ва жума номозини адо этиш кераклигини айтди.

Narrator 1 Мен ҳақиқий мусулмон бўлиш учун астойдил ҳаракат қилдим. Бошқаларга ҳам Ислом дини ҳақида айтадиган бўлдим. Масиҳийлар билан гаплашиб, уларнинг саволларига осонгина жавоб берар ва улар нотўғри йўлдан кетаётганларига ишончим комил эди. Бироқ Масиҳийларнинг Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилиши ҳақидаги саволига жавоб беролмас эдим. Қуръонда ёзилишига кўра, Исо Масиҳ хочда ўлмаган фақат унга ўхшатиб қўйилган. Уларнинг китоби ўзгартирилганлигини танмай таъкидлар эдим. Аммо Масиҳийлик ҳақида кўпроқ билганим сайин, Уларнинг имон асоси Учбирлик эмас, Масиҳнинг хочдаги ўлими эканлигини билиб олдим. Масиҳийлар Исо Масиҳ бошқа одамлар гуноҳдан ҳоли бўлиб жаннатга эришишлари учун ўз ўлими билан гуноҳнинг тўловини тўлаганига ишонишларини билиб олдим. Бундан ҳайрон қолдим, чунки Ислом дини масиҳийларнинг бу ишончини рад этарди.

Narrator 2 Бу ҳақида Қуръонда берилган тушунтиришлар ноаниқ эди. Бундан ташқари Ислом дини масиҳийлик ҳақида ўрганмоқчи бўлган одамни огоҳлантиради ва унинг йўлига тўсиқлар қўяди. Ўрганиш жараёнида Эски Аҳдда пайғамбарлар томонидан Масиҳнинг келиши, Унинг Довуд Ўғли деб аталиши ва инсоният гуноҳлари учун азоб чекиши ва уни “Эммануэл (Худо биз билан)”, деб атаганларини билиб олдим. Бир куни қизиқишларим сабаб хонадошим мени жамоатга таклиф қилди. Мен ҳам бордим. Орқада уларни кузатиб ўтирар эканман, Худованд менинг кўз олдимга бир манзарани қўйди. Саҳрода Худони қидириб юрган эканман, кейин эса баланд девор билан ўралган қалъани кўрдим. У қалъадан ўз билимим билан ўтмоқчи, бўлар аммо уринишларим бекор эди. Кейин эса ўтириб йиғлаётганимни, Худодан ёрдам сўраганимни кўрдим. Ўша заҳоти қалбим илиқликка тўлди. Кўзимдан ёшлар қуйилди. Худо мен билан бирга эди. Ўша кунни ўзида Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top