3:34

Атеистнинг ўзгариши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен ёшлигимдан олим бўлишни истардим. Мактаб чоғларимда физика, астрономия каби фанлар жону дилим эди. Мусулмон оилада катта бўлган бўлсам ҳам, университетга кириб, бошқа халқларнинг дини ва эътиқоди ҳақида ўрганиб, “агар Хитой ёки япон оиласида туғилганимда балки буддизм менинг эътиқодим бўлган бўларди”, деган хулосага келдим. Ислом бу дунёдаги ягона дин эмас, деган фикр билан бошқа динларни ҳам ўргана бошладим. Охири атеизмда тўхтадим. Ҳеч қандай Худо йўқ. Атроф олам фақат моддий жисмлардан таркиб топган, руҳий дунё ҳақида ҳеч қандай асослар йўқ, деб Худонинг мавжудлигини инкор қилдим. Мен Худо ва нариги дунё бор, дейдиган одамлар билан баҳслаша бошладим. Мен жуда ашаддий атеистга айландим. Университетни битириб уйландим. Аёлим масиҳий эди, бироқ аста-секин уни ҳам атеистга айлантирдим. Вақт ўтиб 5 фарзандли бўлдик.

Narrator 2 Болалар улғайгани сари уларда аҳлоқий кўрсатгичлар йўқлигини англадик. Хотиним иккаламиз, бу болаларни қандай ўзгартириш ва тўғри йўлга солиш ҳақида жуда кўп бош қотирдик ва турли чораларни қўллаб кўрдик. Бироқ ҳеч бири фойда бермади. Кейин яна аёлим билан бирга дунё динларини ўрганиб чиқдик. Мен олим бўлганим учун биз танлайдиган дин археологик ва тарихий жиҳатдан ишонса бўладиган ва чалкаш бўлмаслиги керак эди. Кейин эса кичик ўғлимизни боғчага бериш ҳақида ўйладик. Ўйлаб-ўйлаб бир жамоат ичидаги болалар боғчасига беришга қарор қилдик. Борганимизда жамоат чўпони ҳам ўша ерда экан. Биз Масиҳийлик ҳақида у билан гаплашдик. У эса мен билан аёлимга бир нечта китобларни ўқиб чиқишни тавсия қилди. Мен у тавсия қилган китоблардан бирини ўқидим. У ерда Муқаддас Каломдаги Масиҳ ҳақидаги далиллар билан бирга ишонарли ва кучли археологик далиллар ҳам келтирилган эди.

Narrator 1 Бу китобни ўқишни бошлашим билан мендаги атеистик руҳ пасая бошлади. Бир куни бошқа бир давлатга археолог олимлар учун уюштирилган семинарга боришимга тўғри келди. У ерда бир нечта қизиқарли одамлар билан учрашиб, касбга оид фикрлар алмашдик. Қайтаётганимда улардан бири қўлимдаги чўпон берган китобни кўриб, “Нима, сен Масиҳиймисан?”, деб сўради ҳайрат ва совуққонлик билан. Мен қандай жавоб беришни билмай, бироз тараддудланиб турдим-да, сўнг Бутруснинг хатосини такрорламаслик мақсадида, “Ҳа, масиҳийман, нимайди”, дедим ўшандай совуққонлик билан. Кейин у кулиб юборди. Билсам, у ҳам масиҳий экан. Уйга қайтиб Муқаддас Каломни ўқиб чиқдим. Худога яқинлашдим ва охир-оқибат Масиҳни юрагимга қабул қилдим. Аёлим менинг масиҳий бўлганимни эшитиб хурсанд бўлди. Биз иккимиз ўғилларимиз учун ибодат қила бошладик.

Narrator 2 Уларни Худованд тўғри йўлга бошламаса, биз бунга ожиз эдик. Аста-секин улар билан муносабатимизни яхшилаб, Муқаддас Каломдан парчалар ўқиб берадиган бўлдик. Худога шукур, У бизнинг илтижоларимизни эшитди. Иккинчи ўғлимиз атрофида бир-иккита масиҳий дўстлар пайдо бўлиб, улар биргаликда жамоатга қатнай бошладилар. Бир куни ўғлим олдимга келиб, дада сиз Муқаддас Китобдан парчалар ўқиб берасиз. Бизнинг яхши инсон бўлишимизни истайсиз, аммо бу йўл тўғри эканини мен ўзим ишонч ҳосил қилишни истайман. Шунинг учун баъзи дўстларим билан якшанба кунлари жамоатга бораяпман, деди. Бу менга умид бағишлади. Кейин эса бошқа фарзандларим ҳам аста-секин Худога яқинлашдилар. Оилада ота-онанинг руҳий ахволи фарзандларнинг тарбиясига ва уларнинг руҳий оламига ҳам қаттиқ таъсир қилишини ҳаётимда бўлиб ўтган ҳодисалардан билиб олдим. Энди эътиқодим ҳақида сўраган исталган одамга гувоҳлигимни бўлишишга тайёрман. Менинг Худойим тирик ва эшитадиган Худо.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top