2:58

Ёвуз руҳ билан курашиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо билан яқин яшаш давомида кўпгина ажойиб воқеаларни бошимиздан кечирамиз ёки шунга ўхшаш гувоҳликларни эшитамиз. Сизга бугун баъзи касалликлар бизга ёт бўлган ва қарши ишлайдиган руҳлар сабабли ҳам пайдо бўлиши ҳақида айтиб бермоқчиман.

Бир киши умуман Исо Масиҳ ҳақида эшитишмаган қишлоққа борибди ва ўша ерлик оқсоқолнинг ўғлига хушхабар айтибди. Ўғил буни эшитиб, Уни Нажоткорим, деб тан олибди. Бироқ у ерга йиқилиб, оғир касал бўлиб қолибди. Докторлар: “Умид йўқ олиб кетаверинг”, дейишибди. Йигитнинг отаси эса ўша хушҳабар айтган кишининг олдига бориб, унга бақира кетибди. “Сен унга нималарни гапирдинг? Қандайдир бир Исо деган одамингдан кейин у касал бўлиб қолди. Энди уни ўзинг тузатасан”, дея ёқасшга ёпишди.

Narrator 2 У киши бўлса индамай йигитнинг қўлини қўлига олиб, ибодат қилди. “Бу йигитни қийнаётган иблисб Исо Масиҳ номидан айтаман чиқиб кет”. Ва ўша пайтда йигитнинг қўли қимирлай бошлади. У ўзига келди. Исо Масиҳ номи олдида қоронғилик кучлари барбод бўлди. Ҳаётимиз даврида муаммолар пайдо бўлади ёки ҳолатлар муаммоларни келтириб чиқаради. Яна бир воқеа: Бир аёлниннг ёлғизгина ўғли кўча куйда вақтини бекорга сарфлайдиган, қимор ўйнайдиган бир бола бўлиб улғайди. Отаси бўлмагани учун она боласини яхши тергай олмади. Бироқ у Худо ўғлини ўзгартиришига ишониб, ҳар куни бориб ибодат қиларди. Бир неча марта ўғли “Яна шу китобингизни ўқияпсизми” деб онасининг Муқаддас Каломини отиб юборган. Бироқ она таслим бўлмади. У бир неча йил давомида ўғли учун ибодат қилишдан тўхтамади.

Narrator 1 Бир неча марта ўғли қимор ўйнаб, катта қарзга ботиб қолди. Шундай кунларнинг бирида у уйга аламзада ҳолда келиб, онасига бақирди: “Сизнинг мен билан ҳеч ҳам ишингиз йўқ. Ўғлингиз эканимни ҳам унутиб қўйгансиз. Сизга шу китобингиз бўлса бўлди! Мен учун лоақал бир марта бўлсаям Худоингизга ибодат қилдингизми?” Шунда онаси кўйлаги этагини кўтариб ибодатдан қаварган тиззаларини кўрсатди. Унинг тиззалари тиз чўкиб ибодат қилиши натижасида ҳаддан ташқари қавариб кетган эди. Ўғли буни кўриб тилини тишлаб қолди. У ҳеч нарса дея олмади. Ўша кундан кейин у анча ўйлаб иш қиладиган, қарзини тўлаш учун ишлайдиган бўлди. У бирданига икки жойдан иш топди. Қарзини ҳам узди, кейинчалик пул йиғиб бизнес бошлади. У аста секин катта бизнесмен даражасига етди. Унинг ҳаёти энди яхши эди, бироқ онаси ҳали ҳам ўғли учун ибодат қиларди.

Narrator 2 Бир куни яна онасининг ибодат қилиб ўтирганини кўрган йигит сўради: “Онажон, менинг аҳволим яхши, ёмон яшамаяпмиз, яна нега ибодат қилаяпсиз? Онаси “Худо сени шунча кўп ўзгартирганидан миннатдорман. Аммо сен Худонинг олдига келишинг керак”, деб жавоб берди. Онасининг бунчалик ишонч билан гапириши ва тинимсиз ибодатларига сабабчи бўлган Худо ҳақида билишга қизиқиб кейинги куни жамоатга борди. Шундан сўнг унинг ҳаёти тубдан ўзгарди. У хозир Худога яқин инсонлардан бири. Ибодатимизга бир зумда жавоб олишимиз ҳам мумкин ёки аксинча бир неча йиллар кетиши ҳам мумкин. Бироқ Худованд албатта ибодатларимизни жавобсиз қолдирмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top