3:19

Қайта келиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Хушхабар инсонларни қайта тирилган, ҳозир эса кўзга кўринмайдиган Нажоткорга имон келтиришга чақиради.

Исо қайта тирилганда У Худо Ўғли экани эълон қилинди, чунки, Худо Ўз аҳдига содиқ бўлиб, ўлим Масиҳни Худодан ажрата олмасди. Масиҳнинг қайта тирилиши, умумий олиб қараганда, Худонинг Ўз халқи билан тузган аҳдига, шахсан эса Довуд билан тузган аҳдига садоқатини амалга оширди.

Демак, қайта тирилишнинг маъноси Исо Раб ва Масиҳлигидир. Аммо буларнинг бари имон билан қабул қилиниши керак. Ҳозир Хушхабар даври бўлиб, бунда Худонинг шоҳлиги ҳали кўзга кўринмаяпти, бу эса Масиҳ қайтиб келиши зарурлигини кўрсатади.

Ҳатто илк масиҳийлар учун ҳам Исонинг улуғворликда қайтиб келишининг кечиктирилиши муаммо бўлган. Албатта, бизнинг вақтга муносабатимиз Худоникидан кескин фарқланади, шунга қарамай, икки давр туташган вақт абадий давом этмайди.

Масиҳ ўлиб, қайта тирилиш орқали курашда мутлақ ғалабага эришган ва бу кураш вақти келиб поёнига етади. Шунинг учун, Янги Аҳд ёзувчилари давомий равишда Масиҳнинг улуғворликда қайтиб келиши ҳақида айтиб ўтишган, чунки, Масиҳ қайтиб келмаса, Худонинг нажот ҳақидаги бутун ваҳийси маъносиз бўлиб қолади.

Янги Аҳдда Масиҳнинг танавий қайта тирилиши Хушхабарда асосий ўрин эгаллайди. Масиҳнинг қайта тирилиши Унинг гуноҳларимизни қоплаш учун мукаммал қурбонлик сифатидаги ўлимини аҳамиятсиз қилиб қўймайди.

Қайта тирилиш Хушхабарда марказий ўрин эгаллайди, чунки у Масиҳнинг ўлимини назарда тутган ҳолда, янги инсон зотининг янги бошланишини изҳор этади. Шу сабабли Исонинг янги яратилиш сифатида туғилиши мавзуси Янги Аҳдда ривожлантирилмаган бўлса керак.

Яъни, янги яратилиш Масиҳнинг қайта тирилиши орқали ҳосил бўлади; биз аввал фақат имон орқали қабул қилган тажрибамиз ҳақиқатда намоён бўлиб, таналаримиз қайта тирилади ва биз Худо Шоҳлигидан баҳраманд бўламиз.

Демак, биз Масиҳнинг қайта тирилиши орқали юқоридан туғиламиз. Унинг қайта тирилиши орқали биз янги ҳаётга қадам қўямиз. Барча нарсаларнинг якунига етиши Масиҳнинг улуғворликда зоҳир бўлганида содир бўлади.

Унгача, Руҳдаги ҳаёт, яъни имон билан яшаш керак бўлган ҳаёт бир қанча вақт давом этади. Римликларга китобининг 8 боби 18 оятида айтилганидек, бу ҳаётда биз азоб-уқубат чекамиз. Бу вақт мобайнида бутун яратилган мавжудот ҳам беҳудаликка гирифтор бўлиб, Худо азизлари таналарининг якуний нажотга эришишини интизорлик билан кутяпти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top