3:27

Ҳасислик

MP3

Ассалому алайкум. Болалигимиздан «қизғанчиқлик ёмон», деб қулоғимизга қуйишган. Қизғанчиқ деган сўзнинг ўзи кишининг ғашига тегади ва фазилатлар сирасига кирмайди. Лекин қизғанчиқлик билан тежамкорлик ўртасида катта фарқ бор.

Очкўзлик янгилик ва ўзгаришлардан қўрқадиган одамларда ривожланади. Хасислик кишига фақат зарар ва азоб келтиради. Чунки бу туйғу кишидаги ғайрат ва кучни чеклаб қўяди. Қизғанчиқликка муносабатимиз қандай бўлишидан қатъий наар, бу кўпчилигимизга ҳос. Фақат бировларда кўпроқ, баъзиларда камроқ ривожланган. Асосийси, уларни фарқлашни билиш зарур. Агар сиз энг сўнгги урфдаги мобил телефони ёки заргарлик буюмини харид қилишдан ўзингизни тинган бўлсангиз, билингки, бу қизғанчиқлик эмас, тежамкорлик. Тежамкорлик ҳаётда кўп ёрдам беради. Очкўзлик эса ҳаммадан кўпроқ еб-ичиш, барчага тенг тақсимланиши керак бўлган нарсадан кўпроқ ундиришга ҳаракат қилиш. Ҳатто ўзига ҳам кўзи қиймаслик, бу сурункали очкўзликка киради.

Очкўзликнинг олдини олиш учун аввало бола тарбиясига эътибор бериш керак. Бола ўйинчоғини қизғанишни бошлаган пайтдан унинг бу эҳтиёжини очкўзликка эмас, тежамкор бўлишга йўналтириш лозим. Сахийлик қалбни қувонтиришини тушунтириш ва амалда исботлаш керак. Агар оила катталари саҳий бўлса, бола ҳам ўрнак олади. Болангиз 1,5-2 ёш бўлганидан бошлаб, ўйинчоғини бошқа болалардан ҳимоя қилишга рухсат беринг. Бу ёшда шахсий мулкини ҳимоя қилиш қобилияти ривожланишини ёдда тутинг. Болага кўпроқ эътибор Беринг, у билан суҳбатлашинг. Қизғанчиқликдан энг яхши профилактика, бу – бола билан руҳий яқинлик. 3 ёшдан бошлаб, ўйинчоғини ўртоқлари билан бўлишишга ўргатинг, бу ёшда бўлишиш мулоқотнинг кафолати ҳисобланади.

Очкўзлик ҳақида жуда кўп афсоналар, ва эртаклар мавжуд. Қадимда очкўзлик даражасини текшириб кўриш учун бир тўда кишини хазина бор жойга киритишибди ва тиллалардан истаганча олишни айтишибди. Лекин хазинадан фақат бир киши қайтиб чиқибди! Қолганлар эса очкўзлик хуружини енголмай, бойликдан кам олдим, деб кўзи тўймай, ўша ерда ҳалок бўлишибди. Болангизга ҳасислик ва тежамкорликни фарқлашни ўргатинг. Бу борада ҳаётий мисоллардан, эртаклардан фойдаланинг. Болакай эртак эшитишни ёқтиради, шунинг учун ҳам ҳикоя ва эртаклардан унумли фойдаланинг.

Биз аёллар ҳам кўп ҳолларда хасис одамлар билан муомалада бўлишимизга тўғри келади. Нима ҳам дердик, бу ҳаёт. Атрофимизда жуда кўплаб одамлар бор. Улар билан муомала қилишга мажбурмиз. Агар ҳар куни очкўз одам билан муомала қилишингизга тўғри келса, уни бу азобдан қутқармоқчи бўлсангиз, унга мулойимлик билан мурожаат этинг. Агар ғашига тегадиган, яъни очкўзлигига ишора қиладиган мавзуларда гап очсангиз, у яна ўз қобиғига ўралиб олади. Уни тўғри тушунишингизни таъкидлаб, қарашларини маъқулласангиз, у сизга кўнглини очади. Ишончига киргач эса унга хасисликнинг салбий оқибатлари ҳақида гапиришингиз мумкин.

Очкўз одамнинг ўзига бўлган ишончи ўта даражада паст бўлади. Агар ёрдам сўрасангиз, аввал миннатга йўғрилган нутқ, сўзлайди, кейин илтимосингизни ўйлаб кўришини айтади. Қизғанчиқ фақат ўзининг яхшилиги ва ўта сахийлиги ҳақида гапиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top