MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Имонлининг Исо билан муносабатини тасвирлашда Павлус «Масиҳда» ҳамда «Масиҳ билан» ибораларини қўллаган. Азизлар, биз бу ибораларни синчиклаб текшириб кўришимиз керак.

Буларни текшириб, ўрганиб чиқиш орқали масиҳийликнинг асоси: Исо айтиб кетган қонун-қоидаларга бўйсуниш, деган нотўғри тушунчага аниқлик киритишимиз мумкин.

Албатта, Масиҳ ўргатган нарсаларга бўйсуниш ва Унинг инсоний ҳаётидан намуна олиш жуда муҳим. Аммо, баъзилар Исо фақат аҳлоқий ҳаёт кечириш тўғрисида таълим берган, деб нотўғри тушунишади.

Бу фикрнинг хавфли томони шундаки, бундан инсонлар ўзларининг хайрли ишлари орқали жаннатга боришади, деган нотўғри қарашлар келиб чиқиши мумкин. Худо бизни хайрли ишларимиз туфайли қабул қилади, деган ҳар қандай фикрга Павлус жон-жаҳди билан қарши туради.

У инсон имони орқали оқланишини ўргатиб, бизга Хушхабарнинг юрагини очиб беради. Худо бизни фақатгина Исонинг ҳаёти, ўлими ҳамда қайта тирилиши асосида қабул қилади.

Масиҳнинг шахси ҳамда ишига ишониш орқали биз нажот ҳамда Худо томонидан қабул қилинишни текин совға сифатида қўлга киритамиз. Демак, биз Худонинг инояти туфайли, имон орқали оқланамиз.

Бу нарса оқланган гуноҳкор инсоннинг келажакдаги ҳаётида бир қанча савол келтириб чиқаради. Баъзилар, биз Худонинг инояти орқали оқланган эканмиз, энди биздан ҳеч нарса талаб қилинмайди, биз ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимиз шарт эмас, деб ўйлашади.

Бу нотўғри қарашга қарши Павлус инсон оқланиши ҳамда гуноҳларининг кечирилиши орқали Худо Шоҳлигига қайтишини таъкидлайди. Имон орқали биз Масиҳ билан бир тан бўламиз, Муқаддас Руҳ эса ҳаётимиздаги бу муносабатни мустаҳкам бўлишини таъминлаб беради.

Аммо, бу бирлашиш, бир тан бўлишни мифологик тарзда тушунмаслигимиз керак, бизнинг таналаримиз Исонинг вужудига қўшилиб кетмайди. Бунинг маъноси шуки, Муқаддас Руҳ бизнинг ичимизда яшаб, бизни Масиҳ билан имонда бир тан бўлишимизни таъминлайди.

Сувга чўмиш мана шу бирлашишнинг белгиси бўлиб, бунда ажойиб бир ҳодиса содир бўлади. Яъни, энди Худо Масиҳнинг ҳаёти, ўлими ҳамда қайта тирилишини биз билан алоқадор равишда кўради.

Бошқача қилиб айтганда, Худонинг Ўғли сифатида Масиҳга тегишли бўлган имтиёз ва мукаммаллик «Масиҳда» бўлган бизларга ҳам тегишли бўлади. Бу нарсалар бизга ҳам насиб бўлади. Шунинг билан азиз биродарлар, мазумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top