3:00

Сўрашга нолойиқман

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худонинг фанзандлари ва меросхўрлари эканмиз, Ибронийларга мактуб 4-боб,16-оятда ўргатаётганидек йўл тутишимиз зарур: «…раҳм-шавқат олишимиз ва зарурий ёрдам олишга иноят топишимиз учун иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик». Исонлар Худодан ҳеч нарса сўрамаслигининг сабабларидан бири шундаки, улар ўзларини нолойиқ, деб ҳисоблайдилар. Уларни ўзларининг ҳаёт тарзи қониқтирмайди, етарлича руҳий эмасман, деб ўйлайди, Худованд уларни эшитишига ишонмайдилар. Ўзларини «ёмон тутганлари» сабабли, Худодан барака сўрашга ҳаққи борлигига амин эмаслар. Улар Худонинг кечирими ва иноятининг моҳиятини охиригача тушуниб етмаганлар. Биз хатога йўл қўйганимизда ҳам, Унинг марҳаматлари бизга ёғилишини билмайдилар.

Сўров ибодатини, Исо Масиҳнинг тўкилган қони шарофати билан ҳақликка эга бўлган Худонинг қизи ва ўғли унвонини англаган ҳолда амалга оширишимиз лозим. Биз кўпинча, ҳақлигимиз «тўғри ишларимиз»: тўғри сўзларимиз, ҳаракатларимиз, эътиқодимизда қурилади, деб ўйлаймиз. Биз ҳақликка ўз кучимиз билан эриша олмаймиз. Диндор бўлишимиз мумкин, аммо ҳақ киши эмас. Ҳақликнинг «тўғри» юриш-туришга алоқаси йўқ. Ҳақлик – бу Исо Масиҳ бизни гуноҳлардан поклаш учун Ўз қонини тўкканининг натижаси. Худонинг кўзида, фақат Исо Масиҳнинг қони ҳақ кишига айлантира олади.

Янги Аҳд бўйлаб, Исо Масиҳ бизнинг ҳақлигимиз учун нимани амалга оширганини ўқиймиз. Келинг, айрим оятларга кўз ташлаймиз:

•  «Биз Масиҳда Худонинг билан ҳақлиги бўлишимиз учун, Худо гуноҳни билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди» (2 Коринфликларга 5:21).

•  «Бир кишининг жинояти билан ҳамма одамларга маҳкумлик бўлганидай, худди шундай, бир кишининг ҳақлиги билан ҳамма одамларга ҳаётга йўналтирадиган оқланиш бўлади. Бир кишининг итоатсизлиги билан кўп одамлар гуноҳкор бўлганларидай, бир кишининг итоаткорлиги билан кўп одамлар ҳақ бўладилар» (Римликларга 5:18-19).

•  «Мен Худонинг иноятини рад қилмайман. Агарда оқланиш Қонун орқали бўлса, унда Масиҳ беҳудага ўлган» (Галатияликларга 2:21).

•  «Зеро Масиҳ – Қонуннинг охиридир, токи имон келтирган ҳар бир киши ҳақликка эришсин» (Римликларга 10:4).

•  «Зеро ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг шуҳратидан маҳрум бўлган, энди эса Исо Масиҳдаги қайта сотиб олиниш орқали Худонинг инояти билан текин оқланмоқда» (Римликларга 3:23-24). Исо Масиҳнинг қони орқали Худонинг қаршисида ҳақ эканимизга чин юракдан ишонган заҳоти, биз ҳақ тарзда яшашни бошлаймиз. Аксинча, ҳеч қандай тўғри ишлар, бизни Худонинг қаршисида оқлашга қодир эмас. Буни фақат Масиҳ амалга ошира олади. Ҳаворий Павлус шундай айтган: «Мен Қонундан бўлган ўз ҳақлигим билан эмас, балки Масиҳга ишонишдан бўлган ҳақлик билан, яъни имон орқали Худодан бериладиган ҳақлик билан Масиҳда топилишни хоҳлайман» (Филиппиликларга 3:9).

Азизлар, бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top